РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 6–8 январь кунлари Ўзбекистонда -10 даража совуқ бўлади
04.01.2025 (янгиланди 04.01.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 6–8 январь кунлари Ўзбекистонда -10 даража совуқ бўлади

Об-ҳаво маълумоти: 6–8 январь кунлари Ўзбекистонда -10 даража совуқ бўлади

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 7 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 8 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3 совуқ-2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 2 совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ, 7 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 8 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 6 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8 ° илиқ, 7 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 8 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3 совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкент вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январда кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 8 январ кечаси ва эрталаб баъзи жойларга қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда кечаси 3 совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ 8 январда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. 8 январ кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда 3 совуқ-2° илиқ, кундузи 5-10 илиқ, 8 январда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 6-7 январда 7-12° илиқ, 8 январда 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6 январ 2-7° илиқ, 6 январда 2-7° илиқ, 7-8 январда 4-9° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи  жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6 январда кечаси  5-10° совуқ,  кундузи 3° совуқ-2° илиқ 7 январда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 8 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.