/
/
Бош оғриганда нима қилиш керак: сабаблари ва аломатлари
15.09.2024

Бош оғриганда нима қилиш керак: сабаблари ва аломатлари

Бош оғриғи кундалик ишларга халақит бериб, ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтириши мумкин. Бу ҳолат билан тўғри курашиш ва тиббий ёрдамга қачон мурожаат қилишни билиш учун бош оғриғининг сабаблари ва аломатларини тушуниш муҳим.

Муаллиф
Бош оғриганда нима қилиш керак, унинг сабаблари ва аломатлари

Бош нега оғрийди?

  • Бош оғриғининг кўплаб сабаблари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши ва махсус ёндашувни талаб қилиши мумкин:

  • Чарчоқ ва стресс. Айниқса, қаттиқ ақлий ёки жисмоний ишлар билан боғлиқ бош оғриғининг кўп учрайдиган сабабларидан биридир. 

  • Гормонал ўзгаришлар. Аёлларда бош оғриғи ҳайз цикли, ҳомиладорлик ёки менапауза билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Сувсизланиш. Организмда суюқлик етишмаслиги бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

  • Ортиқча овқатланиш ёки керагича емаслик: Бош оғриғи ҳам ортиқча овқатланиш, ҳам очликдан юзага келиши мумкин.

  • Аллергия ва синусит. Бурун бўшлиқларининг яллиғланганда ҳам бош оғриши мумкин. 

  • Гавда ва умуртқа погўнасининг бўйин қисми муаммолари: бўйин ва елкалардаги мушакларнинг таранглиги бош оғришига олиб келиши мумкин.

  • Кўриш муаммолари: кўзнинг нотўғри коррекцияси ёки узоқ вақт давомида кўзларни зўриқтириш бош оғриғига олиб келиши мумкин.

  • Мигрен. Бош оғриғи билан характерланадиган сурункали ҳолат бўлиб, кўпинча кўнгил айниши ва ёруғликка сезувчанлик билан бирга кечади.

Бош оғриганда нима қилиш керак

gazeta.ru

Бош оғриғини енгиллаштириш учун қуйидаги амалларни бажаришингиз мумкин:

•  Дам олиш ва бўшаш. Тинч, қоронғи хонада, иложи борича горизонтал ҳолатда дам олинг.

•  Сув ичинг: бугун етарлича сув ичганингизга ишонч ҳосил қилинг ва ҳар эҳтимолга қарши бир стакан сув ичинг.

•  Оғриқ қолдирувчи дори қабул қилинг. Парацетамол ёки ибупрофен каби енгил оғриқ қолдирувчи дорилар бош оғриғини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

•  Совуқ ёки илиқ компресс қилинг. Совуқ компресс яллиғланишни камайтириши мумкин, иссиқ компресс эса таранг мушакларни бўшаштиришга ёрдам беради.

•  Массаж ва чўзилиш. Бўйин ва елкаларга енгил массаж, шунингдек чўзилиш машқлари мушакларнинг таранглигини камайтиришга ёрдам беради.

•  Қўзғатувчилардан сақланинг. Агар сизда тез-тез бош оғриғи бўлса, муаммо туғдирадиган омиллар, масалан, маълум овқатлар, стресс ёки уйқусизлик кабиларни аниқлашга ва ундан сақланишга ҳаракат қилинг.

•  Тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Агар бош оғриғи кучли, узоқ давом этадиган ёки бошқа хавотирли аломатлар билан бирга бўлса, шифокорга мурожаат қилинг.

Бош оғриғи ва иситма

persomed.com.ua

Агар бош оғриғи иситма билан бирга бўлса, бу қуйидаги инфецион касалликлар ҳақида далолат бериши мумкин, масалан:

•  Грипп ёки шамоллаш – иситма билан бош оғриғи тез-тез учраб турадиган сабаблардан бири.

•  Менингит. Мия ва орқа мия қобиғининг яллиғланиши ҳолати бўлиб, зудлик билан тиббий ёрдам талаб қилинади.

•  Синусит. Бош бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, бошда босим ва оғриқни келтириб чиқаради.

Бўйин ва бош оғриғи

Бошдан бўйинга тарқаладиган оғриқ қуйидаги ҳолатлар туфайли бўлиши мумкин:

•  Умуртқа поғонаси муаммолари: Масалан, бўйин умуртқасидаги дегенератив ўзгаришлар ёки чурралар.

•    Мушакларнинг таранглиги: Узоқ вақт давомида нотўғри позицияда бўлиш ёки нотўғри ҳаракатлардан.

•    Бўйин жароҳатлари: Масалан, автоҳалокат ёки йиқилиш натижасида.

•    Остеохондроз: Ёки бўйин умуртқа поғонасининг артрити.

Бошнинг ён томонлари оғриғи

Бошнинг ён томонлари оғриқларига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

•  Мигрен: Бош оғриғининг бу тури кўпинча бошнинг фақат ён қисмларида бўлади ва пулсация бериш ҳисси билан бирга бўлади.

•  Таранг бош оғриғи: бош, бўйин ва елка мушакларида доимий танглик.

•  Чакка артерит: бошнинг ён қисмлари артерияларининг яллиғланиш бўлиб, гормонал дорилар билан даволанишни талаб қилади.

•  Юқори қон босими. Баъзан бошнинг ён қисмларидаги бош оғриғи гипертония белгисидир.

Бош айланиши

Бош оғриғи билан бирга бўладиган бош айланиши қуйидагиларни кўрсатиши мумкин:

•  Мигрен: бош оғриғига қўшимча аломат сифатида.

•  Қулоқнинг ички муаммолари: Масалан, “Менер” касаллиги.

•  Қондаги қанд миқдорининг пастлиги. Қандли диабетга чалинган одамларда кенг тарқалган.

•  Қон айланиши муаммолари: Юрак ёки қон томир касалликларининг белгиси.

Босимли оғриқ

Бошдаги босимли оғриқ кўпинча қуйидагиларга ишорадир:

•  Таранг бош оғриғи. Бош оғриғининг энг кўп учрайдиган тури бўлиб, бошни кўринмас ҳалқа билан боғлаб қўйгандек оғриқ ҳис қилади. 

•  Бош мия ички босимининг (черепной давления) осиши. Жиддийроқ касалликларнинг кўрсаткичи бўлиши мумкин.

•  Гломерулонефрит. Бош оғриғига сабаб бўладиган буйрак зарарланишидир.

Бошнинг олд қисмидаги оғриқ

altailife.ru

Фронтал (олд) қисмидаги оғриқлар қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин:

•  Синусит: фронтал синусларнинг яллиғланиши.

•  Кўриш муаммолари: Масалан, компютерда узоқ вақт ишлаш туфайли кўзнинг чарчаши.

•  Мигрен: У бошнинг турли қисмларида маҳаллий тарзда бўлиши мумкин.

 

Бош оғриғига масъулиятли муносабатда бўлиш ва мутахассисларга ўз вақтида мурожаат қилиш оғир асоратлар олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Бош оғриғини эътиборсиз қолдирманг ва оғриқ кучли бўлса ёки бошқа ноодатий белгилар билан бирга бўлса, ҳар доим шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

Бошқа бўлимлардан материаллар