«Дубай шоколадининг ўзбекча талқини»: Блогер ошдан қилинган шоколад тайёрлади


Ижтимоий тармоқларда машҳур Дубай шоколадининг ўзбекча талқинини тайёрлаган блогернинг ғайриоддий видеоси тарқалди. Йигит анъанавий ўзбек паловидан тайёрланган ичликли шоколадни намойиш этди.
Видео муаллифи нафақат ушбу ғалати десертни татиб кўришга қарор қилди, балки унинг тайёрланиш жараёнини тасвирга олиб, батафсил рецептини ҳам баҳам кўрди. У паловни қайноқ шоколад билан қоплади, қази қўшди ва аралашмани музлатгичга жойлади. Йигитнинг айтишича, шоколад жирканч таъсир қолдирмаган.
Бироқ унинг ошпазлик тажрибасини ҳамма ҳам ижобий баҳоламади. Фойдаланувчиларнинг аксарияти таъмларнинг бундай ғалати уйғунлигига ҳайрат ва ҳатто ғазаб билан муносабат билдирди. Томошабинларнинг турлича муносабатига қарамай, паловли ўзбек шоколади катта қизиқиш уйғотди ва муҳокама мавзусига айланди.