Хонанда Рухшона оилавий ҳаётига оид катта сирни очиқлади
Хонанда Рухшона Инстаграм саҳифаси орқали кузатувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берар экан, турмуш ўртоғининг биринчи турмуши эканлигини айтиб ўтди.
30 ёшли хонанда Рухшона Маҳмудова иккинчи марта оила қурди. Никоҳ маросими 30 сентябрь куни бўлиб ўтганди.
Қўшиқчи оиласи тўғрисида турли саволлар кўпайгани боис мухлислари орасида сўровнома ўтказган ва муҳим саволларга бирма-бир жавоб қайтарган.
Унинг айтишича, турмуш ўртоғи ўзидан уч ёш катта. Хонанда 30 ёшда, умр йўлдоши эса 33 да. Фарзандлари уни папа (дада) чақира бошлаган.
«Хўжайинимнинг фақат битта оилалари бор. Улар аввал уйланмаганлар ва битта хотинлари, яъни мен ва ҳозирча икки фарзандлари бор», деб жавоб қайтаради қўшиқчи.
Рухшонанинг никоҳ оқшоми 28 октябрь куни бўлиб ўтган. У Улуғбек исмли йигитга турмушга чиққанди. Хонанда 2021 йилнинг октябрь ойида режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашган.