Элдор Шомуродов собиқ жамоасига ижарага берилиши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Италиянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Romapress»га кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи «Кальяри»дан қайтгач, ўзини кўрсата олмагани боис катта эҳтимол билан ижарага берилади.
«La Gazzetta dello Sport» нашри унга «Эмполи», «Кальяри» ва «Венециа» клублари қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Тез орада «Каляри» 29 ёшли футболчи трансфери юзасидан музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Элдор 2023—24 йилги мавсумни ушбу клуб сафида ўтказган ва 24 ўйинда майдонга тушган ва 3 та гол ҳамда битта голли узатмани амалга оширган.
Шунингдек, Шомуродов «Рома» сафида жами 62 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урган ва 7 та голли пас берган. «Трансфермаркт» портали Ўзбекистон термаси сардорининг бозор қийматини 4 миллион еврога баҳолаган. Футболчининг Рим клуби билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.