наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Яна плюсли, қор ва ёмғирли ҳаво: Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берамиз ва ҳар бир кун учун 7 та образ билан бўлишамиз
15.12.2024 (янгиланди 16.12.2024)

Яна плюсли, қор ва ёмғирли ҳаво: Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берамиз ва ҳар бир кун учун 7 та образ билан бўлишамиз

Яна плюсли, қор ва ёмғирли ҳаво: Ўзбекистонда бир ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берамиз ва ҳар бир кун учун 7 та образ билан бўлишамиз
Муаллиф

Ўзбекистонда янги иш ҳафтаси совуқ ва қуёшли об-ҳаво билан бошланади, лекин дам олиш кунларига яқин вазият ўзгаради. “Ўзгидромет” маълумотларига қараймиз ва кун учун тўғри ҳамда замонавий кийим танлашга ҳаракат қиламиз. Бунда бизга Маша ва “Mango” брендининг образлари ёрдам беради.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тошкентда бир ҳафталик об-ҳаво: 16-22 декабрь

16-декабрь

Душанба куни Тошкентда кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутиляпти. Ҳарорат кундузи -4, кечаси эса -6 даражани кўрсатади. Иссиқ пуховик куртка ва онангизнинг “шапкангни кий” деган маслаҳатини ёдда тутган ҳолда шапка кийишни унутманг!

Машанинг образи:

Куртка

Жинси

Шапка

17-декабрь

Сешанба куни ташқаридаги вазият ўзгаради: қуёшли, аммо ҳарорат +2 га кўтарилади. Кечаси эса ҳаво қуруқроқ ва совуқроқ бўлади, ҳарорат -2 га тушади. Машанинг образи “office core” эстетикасини севувчилар томонидан юқори баҳоланди. Айтганча, бу образ “2 таси 1 да”!

Машанинг образи:

Комбинезон

18-декабрь

Чоршанба Тошкентда булутли тонг билан бошланади, кун давомида ҳарорат +4 гача кўтарилади. Кечқурун қуёш чиқиши мумкин, аммо ҳаво совуқроқ бўлади – +2. Маша офис образларини тасвирлашда давом этмоқда, бу сафарги унинг танлови – жакет ва қалин, йўл-йўл юбка.

Машанинг образи:

Жакет

Юбка

19-декабрь

Пайшанба яна ҳаво булутли ва ёмғир ёғиши эҳтимоли билан бошланади. Кундузи ҳарорат +5 даражани ташкил этади. Машанинг “Mango” брендидаги севимли пальтосини кийиш учун сўнгги имконият. Аслида, пальто шоколад рангда, лекин ойна ёритилиши уни хаки рангга айлантирган.

Машанинг образи:

Пальто

20-декабрь

Жума куни ёмғир ва қор аралаш об-ҳаво билан келади. Кундузи +3, кечаси эса +1 бўлади. Кайфиятни кўтариш учун ёрқинроқ кийим кийиш лозим. Машанинг танлови – фуксия рангли жемпер ва металлик шим. Ялтирасак, ялтирабмиз-да!

Машанинг образи:

Жемпер

Шим

21-декабрь

Шанба куни ҳам худди шундай қор аралаш ёмғир ва +3 даража ҳарорат бўлади. Кечаси эса 0 даража. Бундай об-ҳаво кайфиятимизни бузмаслиги учун уйда бирор фаоллик ўйлаб топинг. Маша дўстлари билан Янги йил байрамини олдиндан тайёрланиб кўришни режалаштирди: чиройли кийиниш учун ажойиб сабаб, тўғрими?

Машанинг образи:

Кўйлак

22-декабрь

Якшанба куни қуёш чиқади, лекин барибир, шунга қарамай об-ҳаво совуқ бўлади: кундузи +2, кечаси эса -1. Энг қулай кийимларни кийиб, сайрга чиқамиз. Ахир, бутун ҳафтани уйда ўтказдингиз!

Машанинг образи:

Пальто

Жинси

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.