Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Биринчи турмуши муваффақиятсизликка учрашига қарамай, кейинги жуфтликларидан чин бахтини топган машҳурлар
25.11.2024 (янгиланди 25.11.2024)

Биринчи турмуши муваффақиятсизликка учрашига қарамай, кейинги жуфтликларидан чин бахтини топган машҳурлар

Биринчи турмуши муваффақиятсизликка учрашига қарамай, кейинги жуфтликларидан чин бахтини топган машҳурлар
Муаллиф

Шоу-бизнес вакиллари ҳам ҳаммамиз каби оддий одамлардир. Уларнинг ҳам шахсий ҳаёти ва ўзига яраша муаммолари бор. Бу мақолада бахтини иккинчи, учинчи турмушларидан топган машҳурлар ҳақида сўз боради.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Рухшона икки фарзанди билан аввал оила қурмаган йигитга турмушга чиқди

2024 йилнинг 28 октябрь куни хонанда ва актриса Рухшона иккинчи марта оила қурди. Унинг никоҳ кечасида шоу-бизнеснинг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлишди. Видеолардан хонанданинг тўйига дўсту яқинлари, ҳамкасблари ва шоу-бизнес оламининг энг таниқли вакиллари келганини кўриш мумкин.

Қўшиқчи интервьюларидан бирида катта мансабдаги шахслардан ножўя таклифлар тушгани боис иккинчи бор оила қурганини айтганини, аммо ҳали турмуш қурмаганини билдирганди. Санъаткорнинг турмуш ўртоғининг исми Улуғбек. Тўйда келин-куёв ота-оналарига гул совға қилишган.

Ўзидан кичик йигит билан оила қурган Райҳон

2012 йил 16 ноябрда Райҳон Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтининг 22 ёшли талабаси Йигитали Мамажоновга турмушга чиққан. Мамажонов бундан кейин Райҳоннинг бир неча мусиқий клипида роль ўйнаган.

2014 йилнинг 5 майида Райҳон эгизак ўғил туғди. 2015 йилнинг 9 январида ўзбек матбуотида атиги икки йил бирга яшаган Райҳон ва Мамажонов ажрашаётгани ҳақида хабар қилинди. 2016 йил январида Райҳон телебошловчи ҳамда шоумен Фарҳод Алимовга турмушга чиққан.

Бир ой яшаб ажрашган Улуғбек Қодиров

Актёр Улуғбек Қодиров 2012 йилнинг центябр ойида ота-онасининг қистови билан уйланган. Тўй катта дабдаба билан ўтган бўлишига қарамай, куёв бир ойдан кейин ажрашишга қарор қилган.

Миш-мишларга қараганда, бунга келинни ёқтирмай уйлангани сабаб бўлган. 2013 йилнинг апрель ойида эса актёр «Шаҳризода» гуруҳининг аъзоси Азиза билан оила қурган. Улар 2014 йили қиз, 2016 йилда эса ўғил фарзандли бўлишганини маълум қилишган.

Рэпер Шаҳриёр тўй учун АҚШдан қайтиб келди

Бир неча йилдан буён АҚШда истиқомат қилаётган репер Шаҳриёр 2023 йил 11 июль куни Нурангиз исмли қизга уйланди. Тўй хорижда эмас, балки хонанда туғилиб ўсган Самарқандда бўлиб ўтди. Аммо бу никоҳ маросими хонанданинг ҳаётидаги биринчи тўй эмас.

У бундан аввал ҳам оила қурган ва 2016 йили ўғил фарзандли бўлганини маълум қилганди. Ҳамиша шахсий ҳаётини оммадан сир тутадиган ижодкорнинг навбатдаги тўй видеолари ҳам ташкилотчилар сабаб ижтимоий тармоқларда тарқалди. Катта эҳтимол билан бу жуфтлик ҳам ажралган бўлиши мумкин.

Анча ёш оила қуриб ажрашган ва продюсерига турмушга чиққан Шаҳзода

Зилола Мусаеванинг онаси молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган бўлсада, у ҳам ҳаммасини нолдан бошлаган. У санъаткор бўлгунга қадар қандай қийинчиликларни бошдан кечирганини айтишни истамайди. Аммо у ҳам кўп хонандалар сингари клубда 10 минг сўм эвазига қўшиқ куйлаган. Зилола анча эрта оила қурган, аммо ёш оиланинг турмуши узоққа чўзилмаган. Буни кўпчилик унинг санъатни танлагани сабаб деб билишади. Хонанда эса бунинг сабаблари бутунлай бошқа эканлигини айтиб ўтган.

Биз у билан дўстмиз. У айни пайтда Америкада яшайди. Никоҳимиз айнан шунинг учун ҳам бекор қилинган. Мен Америкага кўчиб боришни истамаганман. Лекин ҳозир муносабатларимиз дўстона. У Ўзбекистонга келганида албатта Солиҳ билан учрашади ва мулоқот қилади, дейди Шаҳзода. У шундан сўнг ўзига продюсерлик қилган компания эгаси Равшан Йўлдошев билан оила қурган.

Йигитали Мамажонов учинчи никоҳдан бахтини топди

Актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг 16 ноябрь куни хонанда Райҳон билан оила қурган. 2014 йил эса улар эгизак фарзандли бўлишган. Афсуски, орадан кўп вақт ўтмай турли низолар сабаб улар ажрашишга қарор қилишган. 2016 йилнинг май ойида Йигитали Мамажонов хонанда Райҳон билан расман ажрашганини маълум қилган.

Қозоғистондаги ижодий сафарлари чоғида эса Нигина исмли қиз билан танишиб қолган ва қиз фарзандли бўлишган. Аммо актёрнинг бу муносабати ҳам узоққа чўзилмаган. 2018 йили эса актёр Муқаддас Саъдуллаева билан оила қурганини маълум қилди. Бу никоҳидан Абубакр ва Хадича исмли фарзандлари бор.

Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова оиласи

Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова 2010 йилда оила қурган. Уларнинг никоҳи катта шов-шувларга сабаб бўлган, ҳаттоки тўйнинг видеодисклари сотувга чиқарилганди. Афсуски, уларнинг турмуши узоққа чўзилмади. 2017 йилда улар қонуний равишда ажрашишди.

Севинчнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи билан яшаш давомида у кўплаб қийинчиликларга дуч келган. Хонанда қайнонаси билан мураккаб муносабатлар ва турмуш ўртоғининг қарорлари сабаб оилани сақлаб қолиш мушкул бўлганини тан олди. У қизалоғи Лейлани ёлғиз тарбиялаб келмоқда.

Шароф Муқимов 2018 йили Ҳуснора исмли қиз билан танишиб, 2019 йилнинг июнь ойида унга уйланди. 2021 йилнинг декабрь ойида ўғил фарзандли бўлишди. Шароф Муқимов турмуш ўртоғига Траcкер автомобилини совға қилди ва бахтли кунлар учун унга миннатдорлик билдирди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.