Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Хеллоуин. Қайси сана, анъаналар ва “мудҳиш” байрамнинг бутун моҳияти
28.10.2024

Хеллоуин. Қайси сана, анъаналар ва “мудҳиш” байрамнинг бутун моҳияти

Хеллоуин. Қайси сана, анъаналар ва “мудҳиш” байрамнинг бутун моҳияти
Муаллиф

Хеллоуин чет элдан кириб келган турлича кўринишдаги (ва норасмий) байрамлардан биридир. Бу бир томондан - авлиёлар куни арафаси бўлса, иккинчи томондан - жинлар базми ҳисобланади. Биз мантиқан келишишга ҳаракат қилаётган бир пайтда америкалик ўсмирлар ва юлдузлар карнавал қиёфасини гўёки қўлқопдек ўзгартиради, болалар эса иблис (ёки квадроберлар) либосини кийишади ва қўшнилардан конфет сўрашга тушишади. Trick-or-treating (ширинлик ёки ёмонлик)!

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Хеллоуин воқеаси

Яқинда Хеллоуин воқеаси ўзининг 2000 йиллик юбилейини нишонлади. Ҳаммаси Ирландия, Шотландия ва замонавий Британия ҳудудида нишонланган Самайн кельтлар фестивалидан бошланди. Қадимги кельтлар 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси тириклар ва ўликлар дунёси бирлашиши, “портал” деб номланадиган нарса очилиб, марҳумларнинг руҳлари ерга қайтишига ишонишган. Мана шуни нишонлаш керак!

Одамлар Хеллоуиннинг ижобий ва салбий томонларига ишонишган: бир томондан, офатлар хавфи ошган бўлса, бошқа томондан, узоқ аждодлар билан турли мавзуларда суҳбатлашиш, масалан, катта бувидан унинг афсонавий пироги сирини сўраш имкони пайдо бўлган. Кейинчалик, ўрта асрларда, байрам барча авлиёлар куни арафасида католик байрами билан қўшилиб кетди. Ва бу аралашма замонавий Хеллоуинни яратди.

Хеллоуин келиб чиқишининг яна бир версияси кельтларнинг мавсумий анъаналари билан боғланади. Маълум бўлишича, 31 октябрь куни одамлар Самайн - илиқ кунларнинг тугаши ва қишнинг бошланишини англатувчи ҳосил байрамини кенг нишонлашган. Айнан у туфайли осмон ва ер ўртасидаги “деворлар” ингичкалашиб, руҳлар тириклар базмига учиб келган. Нима бўлганда ҳам Хеллоуин тўғридан-тўғри ўлим ва ҳаёт мавзусига бориб тақалади.

Хеллоуиннинг моҳияти ўзи нимада?

Замонавий Хеллоуиннинг бутун даҳшати болаларни ҳам, катталарни ҳам ўзига жалб қиладиган сирли ва ғайритабиий муҳитда яширинганлигидадир. Бунга қўшимча равишда бу ўйин-кулги учун яна бир баҳона бўлиб, кутилмаган образни синаб кўриш, либоcлар билан зиёфатга бориш, шунингдек, бепул конфетларни тўйганча ейишдан иборат.

Бу тижорий сабабсиз ҳам ўтмади: машҳур брендлар Хеллоуин шарафига капсулалар ва кийим-кечаклар/косметик /аксессуарлар ишлаб чиқарадилар, қандолатчилар “мудҳиш”лик белгиси остида тортлар ва пироглар пиширишади. Ва бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб харидорларни ўзига тортувчи маркетинг усулларининг кичик бир қисмидир.

Хеллоуин қачон бўлади

Хеллоуин 31 октябрда нишонланади. Сана ўзгаришсиз қолади, байрам эса кўп йиллардан буён йилдан йилга ўтмайди. Аммо бордию сиз завқланишни узайтирмоқчи бўлсангиз, Хеллоуинни бир кун олдин нишонлашни бошланг: айтишларича, 30-куни нариги дунёга эшик очилади ва баъзи одамлар билан ҳақиқий мўъжизалар содир бўла бошлайди. Фақат фолбинларга бора кўрмасдан ва уй шароитида арвоҳларни чақирмасак бўлди.

Хеллоуин турли мамлакатларда қандай нишонланади?

Ҳар хил мамлакатлар Хеллоуин байрами билан боғлиқ ўз фишкаларига эга.

АҚШ ва Канадада Хеллоуин: эрталабгача зиёфатлар, шаҳар майдонларида намойишлар, мавзувий ярмаркалар ва қовоқлар билан безатилган ҳовлилардан иборат шовқин-суронли ва ёрқин байрамдир.

Британияда одамлар Самайн ҳосил байрамини нишонлаш билан ўзларини камтарроқ тутишади ва тезроқ ибтидога қайтишади. Аммо бу ёшларнинг оилавий учрашувлардан қочиб, дўстлари билан бар ёки пабга боришига тўсқинлик қилмайди.

Изображение пина-истории

Японияда Хеллоуин эндигина оммалашмоқда ва америкача мавзуга ўхшатиб нишонланади. Мексикада эса Хеллоуин образига ўхшаб кетадиган Ўтганлар куни нишонланади, лекин у ҳам фарқ қилади.

Бундай турли хил ёндашувларга қарамасдан, Хеллоуин ўзининг умумий қабул қилинган хусусиятларига эга бўлиб, у барча томонидан ва ҳатто собиқ совет мамлакатларининг болалари томонидан ҳам қабул қилинди.

Хеллоуин анъаналари

Хеллоуин байрамида маскарад либослари кийилади, ошқовоқни кесиб, ундан “Жек-фонар”ни ясаш, қўрқинчли воқеалар мавзуси билан боғлаган ҳолда уйни безатиш ва, албатта, ширинликлар тилаш одат тусига кирган. Болалар ва катталар либосларини кийиб олиб, “Ширинлик ёки ёмонлик!” иборасини айтган ҳолда қўшниларнинг уйларида юришади. Шунингдек, тегишли муҳитга эга қувноқ кечалар ҳам машҳур.

Хеллоуин - Голливуд машҳурларининг севимли байрамларидан бири саналади. Уларнинг кўпчилиги ғайритабиий либослар учун катта пул сарфлашиб, деярли бир йил давомида тантанага тайёргарлик кўришади. Лозим бўлмаган даражада омма олдига чиқишни хоҳламайдиганлар эса бошқа йўлни танлайди: масалан, машҳур фильмлар/сериаллар, компьютер ва видеоўйинлар, шунингдек, сариқ матбуот қаҳрамонлари қиёфасини такрорлашади.

2023 йилда бозорларда энг кўп сотилган кийимлардан бири Netflixнинг худди шу номдаги сериали қаҳрамони Уенсдей либоси бўлди. Хеллоуиннинг энг анъанавий ва классик образларига эса жодугарлар, зомбилар, жинлар, арвоҳлар, вампирлар ва бошқа машҳур ёвузлар ҳамда антогонистларни киритиш мумкин.

2024 йилда Хеллоуин бўйича экспертлар (ҳа, бундайлар бор) мазкур байрамда Росомаха (“Дедпул”нинг янги қисмига раҳмат), Павел Дуров (шунчаки раҳмат) ва ҳатто ёвуз “Скибиди-ҳожатхона” мультфильми қаҳрамонлари топ образлар бўлишини таъкидлашмоқда. Дарвоқе, унинг таъсири ҳақида биз болалар психологи билан суҳбатда сўзлаб бердик.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.