Нафақат ажойиб совға: энг яхши симсиз қулоқчинларни танлаймиз
Қулоқчинлар бор-йўғи бир неча йил ичида симлардан фориғ бўлди. Ҳали ҳам чўнтак кўтарадиган ёки ўзига хос моделлари мавжуд, аммо асосий қисми энди TWS (true wireless) - “ҳақиқатан ҳам симсиз” сегментига тегишли. Бу оддий ва қулай: симлар кийимга ёпишмайди ва тугунга ўралиб қолмайди, смартфон бошқа хонада бўлса ҳам, барибир қўшиқларни ўзгартириш ва овоз баландлигини қулоқчинларнинг ўзи орқали бошқариш мумкин. Яна моделлар микрофон билан жиҳозланган ва улар орқали қўнғироқни амалга ошириш жуда қулай. Биз машҳур брендларнинг энг яхши симсиз қулоқчинларини жамладик. Агар уларни қулай нархда сотиб олишни хоҳласангиз - шунчаки ариза қолдиринг ва менежерларимиз сиз билан тезда боғланишади.
Nothing Ear (a)
Nothing - бу Британиянинг фаолиятини смартфонлар ишлаб чиқаришдан бошлаган, кейин эса бир нечта қулоқчин моделларини тақдим этган ёш компанияси ҳисобланади. Ear (a) версияси ўртача нарх сегментига тегишли бўлиб, ундан ҳам қимматроқ Nothing Ear 2024 (баъзан уларни New деб аташади) ҳам мавжуд. Аммо кўплаб шарҳларга кўра, тафовут унчалик ҳам сезиларли эмас, улар фақат нархи билан фарқ қилади.
Еаr (а) модели учта оқ, қора ва ёрқин сариқ рангларда мавжуд. Қулоқчинлар атроф-муҳитга қараб автоматик равишда шовқинни бостириш даражасини (АNC) созлай олади. Масалан, шовқинли кўчадан тинч китоб дўконига кирганингизда, ўзингизни худди бўшлиқдагидек ҳис қилмаслигингиз учун Еаr (а) “шовқинни” камайтиради. АNCсиз мусиқа тинглаш режимида қулоқчинлар тахминан 9,5 соат, ғилофсиз эса тахминан тўрт марта зарядлашга етади - бу жуда яхши кўрсаткичдир.
Apple AirPods 4 и AirPods Pro 2
Бутун ТWS қулоқчинлари сегментининг асосчиси аллақачон тўртинчи авлодга етиб келди. Барча AirPods моделлари жуда машҳур, ўзининг қулайлиги туфайли миллионлаб одамларга ёқиб қолди. Бу йил кузда Аpple одатий AirPodsнинг янгиланган моделини чиқарди: улар илк бор фаол шовқинни бостириш (АNC) версиясига эга бўлди. Шу билан бирга, АNCсиз ҳам AirPods 4 мавжуд, улар арзонроқ туради. Харид қилаётганда сизга айнан қандай модель кераклигига аниқлик киритинг. AirPodsнинг асосий афзаллиги шундаки, маълум вақт ўтгач, сиз уларни деярли сезмай қоласиз. Қулоқчинлар билан кун бўйи юриш мумкин ва бунда ноқулайлик бўлмайди. Аслида албатта, бу қулоқнинг ўзига хос шаклига жуда боғлиқ. Иш вақти - битта қувватлантиришда 5 соат ёки шовқинни бостиришда 4 соатни ташкил этади.
Агар сиз янада юқори сифатли жаранглашни хоҳласангиз, унда сизнинг танловингиз - AirPods Pro 2 бўлади. Модель ақл бовар қилмайдиган даражада муваффақиятли бўлиб чиқди - у мана бир неча йиллардан буён деярли ўзгаришсиз ишлаб чиқарилмоқда. Фақат ўтган йили компания Lightningнинг ўрнига USB-S қисмини қўшди. Бу ерда товушнинг ўзи каби юқори сифатли шовқин бостириш бўлади. ТWS қулоқчинларининг бошқа моделларида бўлгани каби, бу ерда ҳам шаффофлик режими мавжуд - микрофонлар атрофдаги товушларни илғаб олади ва уларни динамикларга узатади. Шундай қилиб, сиз, масалан, кассада қулоқчинларни олмасдан туриб, харид қилишингиз мумкин бўлади, чунки кассирнинг овози сизга яхши эшитилади.
Samsung Galaxy Buds FE
Samsung ТWS моделли қулоқчинлари (Galaxy Buds Pro 3 флагмани) ичида ўртача нарх сегментига тегишли, аммо улар жуда муносиб кўринади. Нархни арзонлаштириш учун баъзи технологияларни (масалан, Dolby Atmos) қўллаб-қувватлашдан воз кечишга тўғри келди, аммо бу муҳими эмас. Унда намликдан ҳимоя ҳам йўқ - агар кутилмаганда қулоқчинда душ ёки ванна қабул қилсангиз, Buds FE билан бундай қилмаганингиз маъқул.
Лекин қўнғироқлар сифати тежалмайди: ҳар бир қулоқчинда учтадан микрофон бор. Бир вақтнинг ўзида ақлли алгоритмлар қўлланилади - Buds FE маълум бир вазиятда қайси микрофон овозни энг яхши қабул қилишини билади ва унга устунлик беради. Ўз нархи учун бу ажойиб вариант, бундан ташқари, биз машҳур бренд қулоқчинлари ҳақида гапиряпмиз.
Galaxy Buds Pro
Galaxy Buds Pro флагман линиясига келадиган бўлсак, унинг яқинда учинчи авлоди чиқди. Қулоқчинлар дизайнда сезиларли даражада ўзгарди: Buds Pro 1 ва 2 даги томчи шакли ўрнига энди қулоқчинлар бошқа, “кесилган” шаклга эга. Автономлигига келсак, Pro 3 фаол шовқинни бостириши билан тахминан олти соатга яқин ишлайди.
Умуман олганда, Galaxy Buds Pro 3 нинг янги ташқи кўринишига ҳам фойдаланиш каби кўникиш керак (оёқчаларининг учбурчак шакли туфайли). Шунинг учун агар сиз Galaxy Budsдан анъанавийроқ нарсани хоҳласангиз - биринчи ёки иккинчи авлод қулоқчинларини олишингиз мумкин, улар ҳам ажойиб овозни таъминлайди ва энди арзонроқ.
Samsungнинг яна бир қизиқарли варианти - Buds Live модели бўлиб, у янада қулайроқ, унда фаол шовқинни пасайтириш ҳам мавжуд. Тўғри, қулоқчинларнинг шакли ўзига хос, ҳаммага ҳам мос келавермайди.
Sony WF-1000XM5
Мазкур қулоқчинларни арзон деб бўлмайди, лекин улар чиндан ҳам ажойиб товушни таъминлайди. Шунга қарамай, бозорни ҳозирча алдаб бўлмаяпти: одатда, модель қанчалик қиммат бўлса, унинг овози шунчалик яхши бўлади.
Бу ерда, шунингдек, ажойиб шовқинни бостириш, сифатли шаффофлик режими ва узоқ ишлаш вақти мавжуд. АNC ёқилган битта зарядда қулоқчинлар 8-9 соат давомида ишлайди, бошқа моделларда эса бу кўрсаткич бир ярим-икки баравар пастроқ.
Аслида, Sony WF - 1000ХМ5 нинг фақат битта камчилиги бор - уларнинг узун номини эслаб қолишнинг асло иложи йўқ.
Huawei FreeBuds 6i
Номидаги “i” ҳарфи кўрсатган яна бир ўртача модель - Huawei (бошқа бир қатор брендлар каби) флагманлари Prо сўзи билан белгиланади. Бироқ FreeBuds 6i ажойиб вариант бўлиб чиқди ва флагман учун ортиқча тўлаш керакми, деб ўйлаб қоласан.
Оқ ва қора ранг билан бирга бинафша ранг мавжуд, бу ранг қизларга ҳам, йигитларга ҳам жуда мос келади. Кейс жилосиз ва ҳар доим тартибли кўринади - бу ялтироқ пластик билан солиштирганда унинг катта афзаллигидир. Битта зарядда модель шовқинни бостириш ёниқлигида тахминан беш соат ишлайди ва саккиз соат атрофида - шовқинсиз ишлайди. Кейснинг ўзи эса яна тўртта тўлиқ қувватланишни таъминлайди, шунинг учун автономия бутун бир суткани ташкил қилади - яқин атрофда розетка бўлмаган ҳар қандай саёҳат учун етарли.