$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ҳеч қачон модадан чиқмайдиган мода трендлари: ҳар доим замон билан ҳамнафас бўлинг
19.09.2024

Ҳеч қачон модадан чиқмайдиган мода трендлари: ҳар доим замон билан ҳамнафас бўлинг

Ҳеч қачон модадан чиқмайдиган мода трендлари: ҳар доим замон билан ҳамнафас бўлинг
Муаллиф

Мода оламида ҳамма нарса тез ўзгариб бормоқда, аммо баъзи трендлар йилдан-йилга долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу “timeless” (вақт ўтсада ўзгармайдиган) гардероб элементлари мода трендларининг вақтинчалик тебранишларидан қатъи назар, ўзларининг жозибадор ва нафислигини сақлаб қолишга қодир. Ушбу мақолада ҳеч қачон модадан чиқмайдиган ва ҳар доим замонавий кўринишга ёрдам берадиган мода трендлари ҳақида гаплашамиз.

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Кичкина қора кўйлак

rambler.ru

Коко Шанел туфайли машҳур бўлган кичкина қора кўйлак нафислик ва нафосат тимсолидир. 

У ҳар қандай вазиятга мос келади – коктейл базмлардан тортиб расмий тадбирларгача. 

Ҳар сафар янги кўриниш яратиш учун уни турли хил аксессуарлар билан уйғунлаштиринг.

Жинсилар

Жинсилар – ҳар қандай гардеробнинг кўп қиррали ва ажралмас қисмидир. Улар кундалик кийиш учун ҳам, янада назокатли кўриниш учун ҳам жуда мос келади. Ҳар доим замонавий кўринадиган классик текис ёки бироз торайган моделларга эътибор беринг.

Оқ кўйлак (рубашка)

victorialunina.com

Тоза ва саранжом оқ кўйлак гардеробнинг яна бир ҳар вазиятга мос келадиган элементидир. У офис иши учун ҳам, кундалик кийишга ҳам мос келади. Назокатли ва кенг кўриниш учун уни шим, юбка ҳатто, жинси шимлар билан комбинацияланг.

Тренч 

Классик тренч палто – бу баҳор-куз мавсуми учун энг яхши устки кийимдир. Унинг силуети ва қаймоқ ёки қора каби универсал ранглари уни ҳар қандай вазият ва кийимга мослаштиради.

Чарм куртка

Чарм куртка услуб ва исён рамзи ҳисобланади. Бу тренд ҳар доим ажойиб ва долзарб кўринади. Базавий қора чарм куртка жинси шим, кўйлак ва ҳатто бизнес костюмлари билан яхши мослашиб, образингизга ўзига хослик қўшади.

Қора “лодочка” туфлилар

static.insales-cdn.com

Классик қора лодочкалар ҳар бир аёлнинг гардеробида бўлиши керак. Улар кундалик кийишда ҳам, кечки чиқишлар учун ҳам мос келади, ҳар қандай кийимлар билан осонгина уйғунлашади ва ҳар доим образингизга муҳташам ва нафислик қўшади.

Кашмир свитер

Юмшоқ ва иссиқ кашмир свитер қулай ва ҳашаматли услубнинг тимсолидир. У кундалик ва бизнес гардеробининг бир қисми бўлиши мумкин ва ҳар доим ҳашаматли ва долзарб кўринади.

Классик костюм

Мукаммал мос келадиган классик костюм услуб ва ишончнинг рамзи ҳисобланади. Ушбу костюм иш учрашуви, махсус тадбирлар учун ҳам мос келади. Асосийси – қоматингизни таъкидлайдиган ва кийинишда қулай моделни танланг.

Шарф ва рўмоллар

Замонавий шарф ва рўмоллар ҳар қандай кўринишнинг урғусига айланиши мумкин. Ҳар доим замонавий ва ҳозирги кунда долзарб кўринишга эга бўлиш учун чизиқли ёки катакчали нашлар ва универсал рангли классик шарфларни танланг.

Қизил лаб бўёғи

blogscdn.thehut.net

Қизил лаб бўёғи – аёллик ва ўзига бўлган ишончнинг абадий рамзидир. У образингизни бутунлай ўзгартириши, уни чиройли ва тугалланган ҳолатга келтириши мумкин. Терингизга идеал равишда мос келадиган рангни танланг ва образингизга урғу бериш учун ушбу унча эътибор берилмайдиган аксессуардан фойдаланинг.

Ушбу “timeless” мода трендлари вақтинчалик ўзгаришлардан қатъи назар, ҳар доим энг замонавий кўринишга эга бўлишга ёрдам беради. Бундай нарсаларга сармоя киритиб, гардеробингиз учун йиллар давомида хизмат қиладиган ва ҳар қандай вазиятда ҳам долзарб бўлиб қоладиган базани яратасиз. Ҳар вақтда долзарб бўлган элементлар туфайли доим замонавий ва ҳашаматли кўринишга эга бўлинг!

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.