РУ
O’Z
UZS
/
/
«Рома» — «Наполи» баҳсида Шомуродов қандай ўйнади?
03.02.2025 (янгиланди 03.02.2025)

«Рома» — «Наполи» баҳсида Шомуродов қандай ўйнади?

«Рома» — «Наполи» баҳсида Шомуродов қандай ўйнади?

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 23-турида «Рома» ва «Наполи» 2 февраль, якшанба куни баҳс олиб борди.

Учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди. Баҳснинг 29-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Спиназзола ҳисобни очди. 80-дақиқада Шомуродов ўз ўрнини Дибалага бўшатиб берди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг 2-сида Анхелино ҳисобни тенглаштирди ва жамоаси учун қимматли бир очкога эгалик қилиш имконини яратди.

Шомуродовнинг ўйини Софасcоре нашри томонидан 6,6 баллга лойиқ кўрилди. 80 дақиқа ўйнаган футболчи дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлсада, рақибларнинг ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди. Нашр учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Скот Мактоминини эътироф этди — 7,7 балл. «Рома» таркибида гол муаллифи Анхелино энг юқори — 7,6 баллга лойиқ кўрилди.

Ушбу дурангдан сўнг, римликлар ҳисобидаги очколар сони 31 тага етди ва улар 9-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Наполи» ҳисобидаги очколар 54 тага етган. «Рома» кейинги учрашувни Италия Кубоги доирасида «Милан»га қарши ўтказади. Учрашув 5 февраль куни бўлиб ўтади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.