наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Instagram’даги обуналарни қандай кўриш ва яшириш бўйича сирлар ва маслаҳатлар
09.11.2024

Instagram’даги обуналарни қандай кўриш ва яшириш бўйича сирлар ва маслаҳатлар

Instagram’даги обуналарни қандай кўриш ва яшириш бўйича сирлар ва маслаҳатлар
Муаллиф

Instagram’да яширилган обуналарни кўриш имкониятлари ва чекловлари, ёпиқ аккаунтлар қандай ишлаши ва бошқа жойлардан юклаб олинган дастурларидан эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида батафсил айтиб берамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Instagram’да яширилган обуналарни кўриш мумкинми? 

Ҳозирги кунда Instagram ёпиқ аккаунтлар бўлган фойдаланувчиларнинг яширилган обуналарини кўришга рухсат бермайди. Агар сиз обуначи бўлмасангиз, махфийлик сиёсати сизни ўтказиб юбормайди.

Бошқа фойдаланувчининг обуналари яширилганлигини қандай билиш мумкин?  

Бошқа фойдаланувчининг яширилган обуналарини аниқлаш учун бир неча оддий қадамларни бажариш кифоя:  

1. Сизни қизиқтирган фойдаланувчининг профилига ўтинг.  

2. Агар “Ушбу аккаунт ёпиқ” деган ёзувни кўрсангиз, демак унинг обуналарини кўриш учун обуна сўрашингиз ва тасдиқланишингиз керак. 

Ўз обуналарини бошқалардан яшириш мумкинми? 

Ҳа, ўз обуналарини бошқалардан яшириш учун аккаунтингизни ёпиқ қилишингиз мумкин.

Instagram’да обуначиларни қандай яшириш мумкин?  

1. Созламаларга ўтинг, профилнинг юқори ўнг бурчагидаги учта горизонтал чизиққа босинг.  

2. “Махфийлик” бўлимини танланг.  

3. “Ёпиқ аккаунт”ни ёқинг. Энди фақат сизнинг обуначиларингиз сизнинг обуналарингизни кўра олишади.

Айфон ва андроидда бу тахминан қуйидагича кўринишга эга

Instagram’да одамни блоклаш ёки блокдан чиқариш орқали обуналарни кўришни қандай чеклаш мумкин? 

Instagram’да одамни блоклаш ёки блокдан чиқариш жуда осон. Бу одамни “қора рўйхатга” қўшганингизни фақат сиз биласиз, ўша одамга бу ҳақида ҳеч қандай билдиришнома келмайди. Зўр-а!

Instagram’да одамни блоклаш

Instagram’да одамни блокдан чиқариш

1.  Блокланган аккаунт саҳифасига ўтинг. 

2.  “Созламалар ва параметрлар”га (юқори бурчакдаги учта нуқта) босинг.  

3.  Янги очилган ойнада “блокдан чиқариш” тугмасини босинг. Ягона қийинчилик, бу керакли аккаунтни топиш бўлиши мумкин. Бу ерда Instagram излаш сатридан фойдаланиб, унда логинни киритиш керак.  

“Блокдан чиқариш” тугмасини босгандан сўнг, амални тасдиқланг.

Бошқа бир алтернатив блокдан чиқариш усули ҳам мавжуд. Аммо бу ҳолатда блокланган фойдаланувчи сизни кузатиб бориш имкониятига эга бўлмаслигини кўради. Бу унинг профилида акс этади. Агар бунинг сизга фарқи йўқ бўлса, бу қуйидагича амалга оширилади:  

  • Инстаграм иловасига киринг.  
  • Блокланган фойдаланувчини топиб, унинг саҳифасига ўтинг.  
  • Одатда “обуна” ёки “обуналар” тугмаси кўрсатиладиган жойда, кўк рангда “блокдан чиқариш” тугмаси пайдо бўлади.  
  • Уни босинг ва амалларни тасдиқланг. Блокдан чиқариш амалга оширилди!

Яширилган обуналарни кўриш учун махсус хизматлар борми?  

Интернетда яширилган обуналарни кўриш имкониятини ваъда қиладиган турли дастурлар ва сайтлар мавжуд. Лекин, кўпинча улар ишончсиз бўлади. Ўзингизни шахсий маълумотларингиз хавфсизлигига зарар етказмаслик учун уларни ўрнатиш ҳақида яна бир бой ўйлаб кўринг!

Как Instagram влияет на развитие рынка накрутки подписчиков? - Praedicatores

Нега бошқа жойлардан ўрнатиладиган дастурлардан эҳтиёт бўлиш керак? 

Бундай дастурларни ишлатиш Instagram хавфсизлик сиёсатини бузиши мумкин, бу эса аккаунтингизнинг автоматик блокланишига олиб келади. Бундан ташқари, бу дастурлар сизнинг шахсий маълумотларингизни хавф остига қўйиши мумкин.  

Агар ҳисобингизни хавф остига қўймоқчи бўлмасангиз, фақат расмий каналлар ва дастурлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.