РУ
O’Z
UZS
/
/
Самарқандлик 15 ёшли юлдуз: Озода Нурсаидованинг клипларида чиқаётган Шабнам ҳикояси
03.02.2025

Самарқандлик 15 ёшли юлдуз: Озода Нурсаидованинг клипларида чиқаётган Шабнам ҳикояси

Самарқандлик 15 ёшли юлдуз: Озода Нурсаидованинг клипларида чиқаётган Шабнам ҳикояси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидованинг «Лада» ва «Дилбарим» қўшиқларига ишланган клипларда бош қаҳрамон ролини ижро этган қиз «Менинг юртим» телеканалининг «Омон-омон» дастурига берган интервьюсида ўз фаолияти ҳақида сўзлаб берди.  

Самарқанд шаҳрида яшовчи Шабнам исмли мактаб ўқувчиси санъатга бўлган қизиқиши болалигидан бошланганини айтиб, актриса бўлишни орзу қилганини билдирди. У ўз фаолиятини Самарқанддаги келинлик либослари салонида модель сифатида бошлаган.

Унинг сўзларига кўра, ота-онаси ушбу йўналишда уни қўллаб-қувватлаб, ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Мактаб жамоаси ҳам унга ижодий фаолият билан шуғулланиши учун шароит яратиб берган. Шабнам келажакда қўшиқчилик ва актёрлик соҳасида ўқишни режалаштираётганини таъкидлади.

Шунингдек, Озода Нурсаидованинг клипларида роль ўйнагач, унга бошқа клипларда ҳам суратга тушиш бўйича таклифлар келиб тушган. У кастингдан ўтиб, санъаткорнинг клипида суратга тушганидан сўнг ижодий фаолияти фаоллашганини қайд этиб, Нурсаидова ҳамда клип ижодкорларига миннатдорлик билдирди. «Лада» ва «Дилбарим» клипларидан сўнг, Шабнам Ойбек Сангин ва Жасур Мавлоновларнинг қўшиқларига ишланган клипларда ҳам иштирок этган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.