наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Кузги таътилда Ўзбекистондан қаерга дам олишга бориш мумкин – ота-оналар ва шунчаки дам олишни хоҳлаганлар учун ТОП манзиллар
04.11.2024

Кузги таътилда Ўзбекистондан қаерга дам олишга бориш мумкин – ота-оналар ва шунчаки дам олишни хоҳлаганлар учун ТОП манзиллар

Кузги таътилда Ўзбекистондан қаерга дам олишга бориш мумкин – ота-оналар ва шунчаки дам олишни хоҳлаганлар учун ТОП манзиллар
Муаллиф

Ўзбекистон мактабларидаги кузги таътил 2024-йил 4-ноябрдан 10-ноябргача давом этади. Бу ҳақида Таълим вазирлиги хабар берди. Бу эса бутун оилани чет давлатларидан бирига чиқиш, бахмал мавсумидан баҳраманд бўлиш ва болалар билан ажойиб вақт ўтказиш учун ажойиб сабаб. Агар сиз ҳали фарзандли бўлмасангиз, охирги вагонга улгуриб қолиб, ўзингизга режалаштирилмаган ва кутилмаган ҳодисаларга бой саргузаштли таътилни совға қилинг.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ноябр ойида Ўзбекистондан қаерга учиш мумкин? Энг яхши манзиллар

 Ўзбекистондан энг машҳур манзиллар орасида Туркия ва БАА ҳали ҳам энг кўп саёҳатга бориладиган лидер давлатлардир. Куз мавсумига қарамай, у ерда ҳаво жуда қулай ва сайр қилиш, ўйин-кулги ва ҳатто соҳил бўйида дам олиш учун мос келади. Куз фаслида боришингиз мумкин бўлган ҳар бир давлатни батафсил кўриб чиқдик ва “бонус” мамлакатларни ҳам қўшдик.

Ўзбекистон – Туркия 

Top 10: What to Do in Istanbul - Civitatis

Ноябр ойида Ўзбекистондан энг ҳамёнбоп саёҳат мамлакатларидан бири Туркия ҳисобланади. Аниқроғи, унинг пойтахти. Тошкент-Истанбул чиптаси ноябрда тахминан $150 атрофида бўлади. Бу пулга бир олам таассуротларни айтмайсизми! Ажойиб гўзалликдаги Босфор, шаҳарнинг эвропалик ва осиёлик қисмлари, кўплаб кафе ва ресторанлар, ўзига хос турк нонушталари, паромлар, мушуклар ва машҳур турк сериалларидан таниш бўлган кўчалар. Ким билади, белки сиз ўша ерда “Эшигимни тақиллат” сериалидаги Серкан Болатни учратарсиз!

Ўзбекистон – БАА

Dubai (emirate) | History, Population, Map, & Facts | Britannica

Тошкентдан Дубайга самолёт чипталари ноябр ойида $300 дан бошланади. Чипталарни сотиб олишда сана ва қайтиш парвози муҳим рол ўйнайди. БАА нинг кузги фасли сайёҳларни нимаси билан жалб қилади? Албатта, энг ёқимли ҳавоси билан. Доимги жазирама ҳаволар ортда қолган, ташқарида +25 даража атрофида. Ёзги мавсумда исинишни кутганлар учун бу Д витамини етишмаслигини тўлдириш ва ҳовуз бўйида дам олиш учун ажойиб имконият. Шунингдек, ноябр – харид қилиш ишқибозлари учун мукаммал вақт. Ахир буу чегирмалар ва сотувлар даври. Энг асосийси эса у ерда албатта: ўша жуда машҳур “Дубаи шоколадини” синаб кўришни унутманг!

Ўзбекистон – Миср 

10 x The Best Things to Do in Sharm el Sheikh | Little Wanderbook

Агар сиз Мисрга учишга қарор қилсангиз, Шарм-эл-Шейҳ манзилини танланг. Бу эрда ҳаво БАА дан иссиқроқ бўлади (тахминан +28), яъни денгиз бўйида дам олиш учун идеал ҳароратда. Сузиш кийимлари, SPF креми ва болалар учун сузиш анжомларини ўзингиз билан олиб келишни унутманг. Ҳар қандай саёҳатга чамадонларни тўлдириш керак – буни қандай тўғри амалга оширишни эса шу ерда айтиб ўтдик. Швед столи, “all-inclusive” меҳмонхоналар, соҳил бўйида дам олиш ва Пирамидаларга экскурсиялар каби кўнгилочар тадбирлар. Шунингдек, сиз у ерда маҳаллий ўзига хос таом – туя гўштини татиб кўришингиз мумкин. Унинг фойдалари ҳақида эса биз бу ерда ёзганмиз. Тошкент – Шарм-эл-Шейкҳ парвози ноябрда $320 дан бошланади.

Ўзбекистон – Иордания

▷ Amman: what to see, what to do and more info | Jordania Exclusiva

Агар сиз экзотикага қизиқсангиз, Тошкент – Амман саёҳатига эътиборингизни қаратишни таклиф қиламиз. Иордания пойтахтидан ноябрда нималарни кутиш мумкин? Ҳамма энг яхши нарсаларни, чунки бу даврда иқлим у ерда жуда юмшоқ ва илиқ бўлади: ташқарида +20..+22 даража ва енгил шамол. Иордания муқаддас манбалар, соғломлаштириш ва зиёрат туризми, қадимги рим архитектураси ва албатта, “дунёнинг саккизинчи мўжизаси” – Петра қоятош шаҳри билан машҳур. Бу давлат халқининг меҳмондўстлиги ҳам таҳсинга сазовор: масалан, маҳаллий ширинликлар билан чексиз чой ёки қаҳва маросимлари соатлаб давом этиши мумкин!

Ўзбекистон – Россия

Сочи осенью 2024 🍂: куда поехать в бархатный сезон — Суточно.ру

Агар сиз Россияга учмоқчи бўлсангиз, қулай ва илиқроқ об-ҳаво шароитли жойни танланг. Тошкент-Сочи йўналишига нима дейсиз? Кундузи ҳаво ҳарорати бизникига ўхшаш, +18..+20 даража, шунингдек, ёмғирсиз. Ноябрда Сочига боришнинг қандай афзалликлари мавжуд? Илҳом ва таассурот олиш учун! Шунингдек, “мавсумий бўлмаган” қулайликлар учун: ҳамёнбоп нархлар, сайёҳлар камлиги, соғломлаштириш хизматлари билан ажойиб санаторияларнинг кенг танлови (лой ванналаридан тортиб физиотерапиягача), Сочи миллий боғи, Қизил Поляна. Тошкентдан чипталар чипталар нархи эса атиги $85 дан бошланади – ахир бу ажойибку!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.