наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Қандай қилиб буюмларни жомадонга ғижим қилмасдан, тўкилиб кетмайдиган ва албатта сиғадиган тарзда жойлаш мумкин: тўлиқ қўлланма
01.11.2024

Қандай қилиб буюмларни жомадонга ғижим қилмасдан, тўкилиб кетмайдиган ва албатта сиғадиган тарзда жойлаш мумкин: тўлиқ қўлланма

Қандай қилиб буюмларни жомадонга ғижим қилмасдан, тўкилиб кетмайдиган ва албатта сиғадиган тарзда жойлаш мумкин: тўлиқ қўлланма
Муаллиф

Амалий лайфхакларнинг сеҳри ёки саёҳат, хизмат сафари ва ҳатто асал ойи олдидан керакли қўлланма. Нарсаларни жомадонга тўғри, ихчам ва қаердадир фен-шуй бўйича тахлашни ўрганамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Жомадонни қандай танлаш мумкин

Сафарга жомадонни тўғри танлаш учун бир нечта асосий хусусиятларни инобатга олиш лозим. Бу унинг ўлчами ва сиғими, материали (қаттиқ пластик ва поликарбонатдан тайёрланган жомадонлар янага чидамлироқ), вазни, ғилдираклари (4 ғилдираклигидан олган маъқул), хавфсизлиги (ўрнатилган қулфнинг мавжудлиги), нархи ва бренди (бу сизнинг бюджетингиз ва сифат устуворликларига боғлиқ), қўшимча функциялардан иборат.

Жомадонни ўрашда нималарни ҳисобга олиш керак? Тоp-Dо list:

  • Керакли (ҳақиқатан ҳам зарур) нарсалар рўйхатини тузинг. Бир неча марта кўриб чиқинг ва улардан қайси бирини алмаштириш ёки умуман олмаслик мумкинлигини ҳал қилинг. Сизга ўзи 3 та пиджак нимага керак?
  • Ҳар бир кун учун асосий образларни тўпланг. Ўзингиз билан жуда кўп нарсани олиб кетмаслик мақсадида буюмларни бирлаштиришга ҳаракат қилинг.
  • Об-ҳаво башорати ва тадбирлар жадвали билан солиштиринг, бу сизга соябон, безаклар ёки бош кийим каби керакли аксессуарларни танлашга ёрдам беради.
  • Ўша жойда сотиб олиш мумкин бўлган нарсаларни (тиш пастаси, совун, пляж тўпи) ўзингиз билан олиб юриш шарт эмас. Агар уларни жойида сотиб олиб, жомадонда бўш жой қолдирсангиз, бу билан қашшоқлашиб қолмайсиз.
  • Жомадон тубига оғир ва ҳажмли буюмларни, шунингдек, дарҳол керак бўлмайдиганларини жойлаштиринг. Биринчи навбатда қўлга киритиладиган нарсалар учун жомадоннинг юқори қисми маъқул. 

Пойабзал ва пайпоқни қандай қилиб ихчам тахлаш мумкин

  1. Тежамкор бўлинг, пойабзал ичидаги бўш жойдан фойдаланинг. Оёқ кийими ичига пайпоқ, ички кийим ёки бошқа майда-чуйдаларни солиб қўйинг. Бу камига унинг шаклини сақлаб қолади.
  2. Пойабзални периметр бўйлаб, товонини деворга қаратиб жойлаштиринг. Бу нарсаларнинг марказида қўшимча жой яратади ва жомадонни мувозанатлаштиради.
  3. Пойабзални жуфт-жуфт қилиб тахланг. Битта кроссовкани юқорига, иккинчисини эса пастга шундай жойлаштирингки, улар бир-бирининг устига қўйилсин.
  4. Пойабзал ғилофлари сотиб олинг. Бундай “зирҳ” кийимни ифлосланишдан ҳимоя қилади ва пойабзални ихчамроқ тахлашга имкон беради. Жуда бўлмаганда ғилофни супермаркетдаги пакетга алмаштириш мумкин.
  5. Қайта режалаштиринг. Қайси пойабзал кийимлар билан мос келишини ҳал қилинг, уларни кам миқдорда олинг, универсал моделларни афзал кўринг.

Қандай қилиб пайпоқларни ихчамлашириш ва жойлаштириш мумкин

Пайпоқларни ихчамлаштиришнинг иккита энг машҳур ва оддий усули мавжуд. Булар “конверт” ва “найча” усулларидир.

“Конверт”

Пайпоқларни бир-бирининг устига қўйиб, иккига букланг. Бармоқларингиз билан резинкага маҳкам ўрашни бошланг. Резинканинг охирги қисмини ўралган пайпоқлар атрофига ўраб, уларни кичик конверт шаклида маҳкамланг.

“Найча”

Бир-бирининг устига қўйинг. Бармоқларингиздан манжетгача зич ўралган найчага буранг. Найчани маҳкамлаш учун пайпоқнинг бир учи манжетини тескарисига ағдаринг.

“Ялқов” усули

Ёки “раҳмат, Кеп”. Шунчаки пайпоқларни бир-бирига ўранг, улар очилиб кетмаслиги учун енгил бураб қўйинг.

Лекин пайпоқларни жомадоннинг бурчакларига, махсус бўлимларга ёки ўша пойабзалга жойлаштирган маъқул.

Кийимни қандай қилиб ихчам тахлаш мумкин

Юк менюсидаги асосий таомга ўтамиз. Агар сиз кийимларни чамадонга ихчам тахлашни ўргансангиз, бир зумда ўраш устасига айланасиз. Пайпоқ ва пойабзал унчалик муҳим эмас.

Шим/жинси шимлар қандай тахланади

Бу ерда вақт синовидан ўтган букламали ва рулонли иккита усул мавжуд. 

1-усул: иштонларни узунлиги бўйича ярмидан букланг, бунда битта оёғи иккинчисида тахланиши керак. Иштонни белгача бир неча марта букиб, ихчам ўрамни ҳосил қилинг. Маҳкамлаш учун резинкадан фойдаланиш мумкин. 

2-усул: шимни узунлиги бўйича иккига букланг. Манжетдан юқорига белгача бурашни бошланг. Шундай қилиб, зич буралган рулон ҳосил бўлади.

Кофталар, кўйлаклар ва енги узун нарсаларни қандай тахлаш керак

Классик усул (айниқса кўйлак ва блузкалар учун)

Барча тугмаларни қаданг. Буюмни ташқи томони билан пастга қаратиб жойлаштиринг. Енгларни хоч шаклида (ёки тана бўйлаб) йиғинг. Кийимни пастдан ёқага томон букланг.

Рулет усули

Кийимни ташқи томони билан пастга қаратиб тахланг. Енгларни ичкарига, тана бўйлаб букланг. Пастки қисмни ўртасига букинг ва рулеткага пастдан юқорига қараб ўрашни бошланг.

Футболка ва майкаларни қандай тахлаш керак

Армияча усул

Футболканинг ташқи томонини юқорига қаратиб жойлаштиринг. Пастки қисмини (тахминан 5-6 см) ичкарига букланг. Тор чизиқ ҳосил бўлиши учун ён томонларни марказга тахланг. Ёқадан пастга қараб рулонга ўрашни бошланг. Футболканинг букилган қуйи қисмидан футболкани маҳкамлашда фойдаланинг. 

Яна конверт

Футболканинг олд томонини пастга қаратиб тахланг. Ён томонларини, шу жумладан енгларини ҳам марказга қўйинг. Пастдан юқорига қараб ўранг ва кейин ярмидан букланг ва ихчам ўрамни ҳосил қилинг.

Кўйлак ва юбкаларни қандай тахлаш керак

Юмшоқ рулон

Кўйлак ёки юбкани текис юзага жойлаштиринг. Агар кўйлакнинг енглари бўлса, уларни ичига букланг. Пастки қисмини ўртасига букланг. Ғижимлардан қочиш учун рулонни юқорига қараб текис букланг.

Буклаш

Юбкалар учун: юбкани ёйинг, узунасига ярмидан букланг. Кўйлаклар учун: буюмни янада тўғрироқ қилиш учун енгларни ичкарига букланг. Яхши ўрам ҳосил бўлиши учун бир неча буклашни амалга оширинг.

Свитер қандай тахланади

Учлик

Свитернинг ташқи томонини пастга қаратиб қўйинг. Енгларни чалиштирганча ёки корпус бўйлаб букланг. Свитерни пастдан юқорига уч марта букланг. Бу ҳажм ва шаклни сақлашга ёрдам беради.

Катта ўрам

Барча чўнтакларингиз бўшлигига ишонч ҳосил қилинг. Куртка ёки пальто тугмаларини қаданг. Унининг ташқи томонини пастга туширинг. Енгларини корпус бўйлаб ичкарига букланг. Пастдан ёқа томон зич ўрашни бошланг.

Иккилик

Барча занжирсимон ёпқич ва тугмаларни қаданг. Куртканинг ташқи томонини пастга қаратиб қўйинг. Курткани узунлиги бўйича ярмидан букланг, кейин енгларини елкалари бўйлаб букланг. Пастдан капюшон (бўлса) ёки ёқага қараб букланг.

Ярмидан

Умумий лайфхаклар – исталган нарсалар учун универсал:

  • Вакуум пакетлар. Айниқса, ҳажмли курткалар ва свитерлар учун жойни тежайди. Буюмларни янада ихчамроқ қилиб, ортиқча ҳавони йиғиштиради.
  • Компрессионер пакетлар. Буюмларни нафақат қисиш, балки жомадонни ботартиб қилган ҳолда уларни жойлаштиришга ҳам ёрдам беради.

Қандай қилиб ички кийимларни жомадонга ихчам тахлаш мумкин

Ички кийимлар қандай ўралади

Уларни текис сиртга жойлаштиринг. Ён томонларини марказга қўйинг. Ихчам ўрамга айлантиринг. 

Ички кийимларни юза қисмини юқорига қаратинг. Узунлигига қараб тахланг. Белдан резинага қараб рулон шаклида айлантиринг.

Сийнабандлар қандай ўралади

Бир сийнабанд косачасини иккинчисига киритинг. Косачаларни бузиб қўймасдан бир қаторга тахланг. Уларни жомадонга шундай жойлаштирингки, шакли сақлансин. Шунингдек, косачаларга кичикроқ буюм (масалан, пайпоқ) қўшиш орқали уларнинг думалоқлигини сақлаб қолиши мумкин.

Жомадонга пардоз-андоз ва туалет буюмларини қандай жойлаш лозим

Пардоз-андоз буюмларини ўраш бўйича ғоялар

  • Кичик форматлар ва намуналар

Агар иложи бўлса, севимли маҳсулотларингизнинг миниатюраларини олинг. Кам жой эгаллайдиган нарсалардан фойдаланинг.

  • Кичик контейнерларга қуйиш

Суюқ маҳсулотлар(шампун ва кремлар)ни кичик идишларга қуйинг.

  • Пардоз қутиси

Ҳаммаси тартибда бўлиши ва тўкилиб кетмаслиги учун бўлмаларга эга пишиқ пардоз қутиси / органайзерлардан фойдаланинг. 

  • Силлиқ ўрамлар

Воситалар камроқ жой эгаллаши учун текис ўрам танланг.

Пардоз ашёларини ўраш

  • Герметик пакетлар ёки пардоз қутичасидан фойдаланинг.
  • Кўп функцияли воситаларни харид қилинг (душ учун шампунь-гель).
  • Фақат энг керакли буюмларни олинг (қолганини сотиб оласиз).
  • Бутилкаларга стикерлар, ёрлиқлар ёки қўлда ёзилган ёзувлар билан белги қўйинг.

Ҳар хил майда нарсаларни жомадонга қандай жойлаш мумкин?

Органайзерлардан фойдаланинг. Бу кичкина пардоз қутичаси, каноп халтачалар ёки зип-ёпқичли пакетлар бўлиши мумкин.

Кабеллар учун тутқичлар ва техника/гаджетлар учун ғилофлар сотиб олинг. Бу нафақат жойни тежайди, балки ноутбук, камера ёки планшетингиз бутлигини ҳам асрайди. Дарвоқе, уларни юмшоқ нарсалар орасига жойлаштирган маъқул. 

Таблеткалар – дори солинадиган қутичаларга, пул ва кредит карталари – ҳамён ёки картхолдерга. Бунинг учун изоҳга ҳожат йўқ.

Ва энг муҳими - барча майда нарсаларни жомадоннинг уст исмига, шунингдек, чўнтаклари ва махсус бўлмаларга жойлаштирган маъқул.

Жомадонга ҳужжатларни жойлаштириш

  • Ҳужжатлар учун ишжилд ёки конверт.

Паспортлар, чипталар, бандловларнинг босма нусхалари каби барча муҳим қоғозларни бир жойда сақлаш учун махсус ҳужжатлар иш жилдидан фойдаланинг. Унинг сув ўтказмаслигига ишонч ҳосил қилинг ёки ҳужжатларни герметик пакетда сақланг.

  • Электрон нусхалар.

Муҳим ҳужжатларнинг сканерлари ёки фотосуратларини олишга эринманг, шунингдек, уларнинг асл нусхаси йўқолиб қолгудек бўлса, булутли хотира ёки қурилмангизда сақланг.

  • Осон кириш режими.

Ҳужжатлар солинган папкани аэропортда ёки рўйхатдан ўтишда тезда топиш учун сумка ёки рюкзакнинг қўл юкининг осон оладиган чўнтагига солинг.

 Табриклаймиз, сиз жомадонни ўраш бўйича ёш жангчи курсидан ўтдингиз. Бу сизга энди ҳар қандай мураккаб йиғинлар ҳам чўт эмаслигини англатади. Бизнинг қўлланмамизни сақлаб қўйинг ва уни дўстларингиз билан ўртоқлашинг. Сафарингиз мароқли ўтсин!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.