Муниса Ризаева «Жонгинам» қўшиғини айтиш учун Лайлонинг оиласидан рухсат олганми?


Қўшиқчи Муниса Ризаева марҳума хонанда Лайло Алиеванинг «Жонгинам» қўшиғини ижро этиш учун дастлаб унинг оиласидан рухсат ололмагани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, Лайло Алиеванинг ўғли ушбу қўшиқни ижро этишга рухсат берган.
«Мен бу ашулани айтмайман, чунки Лайло Алиеванинг ҳурмати бор, унинг оиласи рухсат бермаяпти, мен бу қўшиқни айтмайман, илтимос мени бу вазиятдан чиқаринглар, қўшиқни айтмайман, консертда ҳам иштирок этмайман, деган эдим.
Шу пайтда ўғли (Лайло Алиеванинг — таҳр.) Жасур чиқиб, «опа, ҳеч кимга ҳеч қачон рухсат бермаганмиз, лекин сизнинг ижронгизни эшитиб, лол қолдим. Сизга нафақат бу ашулага рухсат бераман, балки онамнинг ҳали чиқмаган 30 дан ортиқ қўшиғини ҳам сизга бераман, айтинг онамнинг ашулаларини», деди.
«Жасур, қачон эшитдингиз», десам, «Instagram`га бир парчасини қўйган вақтингиз эшитиб, этим жимирлаб кетди», деди. Энди биз бу қўшиқни расмий тарзда ижро этамиз», — деди Муниса Ризаева.
Маълумот учун, Муниса Ризаеванинг кавери 2022 йилда эълон қилинган ва ҳозиргача YouTube платформасида 28 миллиондан ортиқ кўрилган.