наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Марям Тиллаева у билан танишмоқчи бўлган йигитларга қандай талаб қўйишини айтди
07.10.2024

Марям Тиллаева у билан танишмоқчи бўлган йигитларга қандай талаб қўйишини айтди

Марям Тиллаева у билан танишмоқчи бўлган йигитларга қандай талаб қўйишини айтди
Муаллиф

Марям Тиллаева у билан танишмоқчи бўлган йигитлар қандай талабларга жавоб бериши кераклиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Инстаблогер Марям Тиллаева YouTubeʼдаги «Cashtalk» подкастига берган интервьюсида оила қуриш борасидаги режалари ҳамда ўзига бўладиган ғайриоддий таклифлар ҳақида гапириб берди.

«Мени Саудия Арабистонига таклиф қилишди, лекин бормадим. Бундан ташқари яна бир қўрқинчли ҳолат бўлди. Бир инсон менга жуда катта гулдасталар жўната бошлади. У деярли ҳар куни менга ақлбовар қилмас даражадаги совғаларни жўнатарди. Кейин билсам у урушдан пул топаётган экан.

У тўхтамасдан ҳадялар жўнатганидан кейин унинг кимлиги билан қизиқиб кўрдим. Кимлигини билганимдан кейин эса Йўқ, раҳмат, керакмас, дедим. Бундай ҳолатлар менда кўп бўлган», — дейди Марям ўзига келадиган ғайриоддий таклифлар ҳақида.

Марямнинг айтишича, у оила қуриб хотиржам яшаши учун ҳисоб рақамида 20 миллион доллар пул бўлиши керак.

«Мен ўзимни доим олға юрадиган денгиз чўчқачасига ўхшатаман. Бирон мақсадга эришганимда тўхтаб қолмайман, мен жараёндан завқланаман. Бир кун келиб, тинчланишни ҳамда денгиз бўйидан ўзимга уй сотиб олиб, оилам билан хотиржам яшашни орзу қиламан.

Мен ҳозир 30 ёшдан кейинги ҳаётим ҳақида гапиряпман. Унга беш йил қолди. Ўша пайтгача мен банк ҳисоб рақамимда 20 миллион доллар бўлишини истайман. Шундагина бироз тин олиб, оилам билан яшашим мумкин бўлади», — дейди Марям.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.