наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Мўғул аскарлари сафарга отлардан бошқа ҳеч нарса олиб кетмаган бўлса, йўлда нима билан озиқланган?
21.09.2024

Мўғул аскарлари сафарга отлардан бошқа ҳеч нарса олиб кетмаган бўлса, йўлда нима билан озиқланган?

Мўғул аскарлари сафарга отлардан бошқа ҳеч нарса олиб кетмаган бўлса, йўлда нима билан озиқланган?
Муаллиф

Мўғул-татар юришларида қатнашган қўшинларнинг сони ҳозирга қадар аниқ эмас. Рус йилномаларида татар қўшинлари «ўрда», «туман» деб аталиб, кўпинча босқинчилар сони анча ошириб кўрсатилган. Мўғуллар ўзлари ҳеч қандай йилнома юритмаган, шу боис бизгача етиб келган маълумотларнинг барчаси уларга душман бўлган халқларнинг гувоҳликларидан иборат бўлиб, буларни шубҳа остига олиш мумкин.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Рус йилномаларида чет эллик босқинчилар сони нима учун бўрттириб кўрсатилганини тушунтириш осон. Ғалаба қозонилса, кўп сонли душманлар унинг аҳамиятини оширарди, мағлубиятда эса муваффақиятсизликни оқларди. Ҳозирги кунда кўчманчилар қўшинининг тахминий сони отларга қишда керак бўладиган ем-хашак миқдорига қараб ҳисобланади. Аммо баъзан мўғул-татарларнинг узоқ сафарларда нима билан озиқланганини аниқлаш қийин, чунки улар ўзлари билан отлардан бошқа ҳеч нарса олмаган.

Саёҳатчи Марко Полонинг қайдлари

Татар босқинлари пайтида кўплаб рус йилномалари йўқ қилинган. Бироқ сақланиб қолган манбаларда ҳам душманларнинг нима билан озиқлангани, сафарга қандай тайёргарлиги ва хўжалигини қандай юритгани ҳақида ишончли маълумотлар йўқ. Аммо Европа муаллифлари асарларида бу ҳақда маълумотлар учрайди. Масалан, венециялик сайёҳ Марко Поло мўғул-татарлар орасида анча вақт яшаб, ўз асарларида кўчманчи жангчиларнинг турмуш тарзини батафсил тасвирлаган.

Марко Полонинг таъкидлашича, агар юриш қисқа муддатли, яъни 10 кундан ошмаса, мўғуллар бутунлай қуруқ ҳолда йўлга чиқиши мумкин эди. Йўлда сув манбалари топилмаса, улар отларнинг бўйинтуруқ венасини кесиб, от қонини ичишган. Овқат эса фақат сутдан иборат бўлиб, уни паста ҳолатига келгунча қайта-қайта аралаштиришган: натижада у жуда қуюқ ва тўйимли таом бўлган.

Саёҳатчи бу маҳсулотни тасвирлаб берган, аммо унинг пишлоққа ўхшашлигини айтмаган. Албатта, италиялик тарихчи пишлоқ нима эканини яхши билган. Бироқ ўз ёзувларида у айнан қуюқ сут массаси ҳақида гапириб, уни пишлоқ билан боғламаган. Эҳтимол, бу ҳозирги Марказий Осиёда тайёрланадиган қурутга ўхшаш таом бўлган.

Марко Полонинг ёзишича, мўғуллар бундай «қуруқ озиқ-овқат»ни ўзлари билан олиб, кунига бир фунтдан истеъмол қилган. Аммо бу маҳсулот қанчалик тўйимли бўлмасин, катта ёшли эркак учун барибир етарли бўлмаган бўлиши мумкин. Узоқ сафарларга келганда, Поло ёзувларида мўғуллар яқинда қулунлаган бияларни ўзлари билан олиб кетишгани ва йўлда уларнинг сутини ичишгани айтилган. Бундан ташқари, улар йўлда учраган барча ҳайвон ва қушларни овлашган.

Гўштли таомларга одам гўшти ҳам киритилганми?

Мўғуллар қўлида асирликда бўлган Киракос Гандзакеци таъкидлашича, улар от гўштини яхши кўришган, аммо бошқа турдаги гўштлардан ҳам ҳазар қилишмаган. Марко Полонинг ватандоши, италиялик Иоанн де Плано Карпини Мўғулистонга дипломатик вазифа билан ташриф буюрган, сўнгра даҳшатга тушиб, мўғуллар тарихи ҳақида асар ёзган. Унинг сўзларига кўра, татарлар дин билан боғлиқ ҳеч қандай тақиқни билишмас экан, яъни улар чўчқа, ит, сигир, от, тулки ва бўри гўштларини бемалол еяверишган.

Энг муҳими, кучли очлик юз берганда, кўчманчилар ўлган ҳайвонлар ва ҳатто одамларнинг жасадларини ҳам ейишдан тортинмаган. Карпинининг аниқлаштиршича, мўғулларда нон, кўкатлар ва сабзавотлар бўлмаган. Уларнинг асосий озуқаси гўшт бўлган. Аммо кўчманчилар шунчалик кам овқат ейишганки, агар бошқа халқлар шундай овқатланганда, улар очликдан ўлиб кетишлари мумкин эди.

Жан де Жуанвилнинг хотира ёзувларида «татарча бифштекс» рецепти келтирилган. Унинг ёзишича, кўчманчилар эрталаб хом гўштнинг бир бўлагини отнинг елкасига қўйиб, эгар билан ёпиб қўйишган. Гўшт кун бўйи от терига ботиб, шўр таъм оларди. Шу билан бирга у юмшаб, кун бўйи силкиниб, «юмшоқ гўшт»га айланарди. Кечқурун татарлар бундай ҳўл «бифштекс»ни эгар остидан олиб, иштаҳа билан ейишарди.

Аскарлар ростан ҳам одамхўр эдими?

Мўғул-татар босқинчилари орасидаги одамхўрлик ҳақида бошқа замондошлар ҳам ёзишган. Масалан, форс тарихчиси Рашид ад-Диннинг «Йилномалар тўплами» асарида Чингизхоннинг ўғилларидан бири Тўлуйнинг Хитойга юриши пайтида жангчилар шунчалик оч қолишганки, улар пичан, йўлда ҳалок бўлган ўртоқларининг жасадлари ва ўлган отларнинг гўштини ейишган. Шундай бўлсада, улар кучларини сақлаб қолиб, Хитой императори қўшинини муваффақиятли тор-мор келтиришга эришган.

Тўғри, кўчманчилар орасидаги қонхўрлик ва одамхўрлик ҳақидаги бундай миш-мишлар «дезинформация» бўлиши мумкин. «Ботий» китобининг муаллифи, тарихчи А. Карпов бу ҳикоялар одамларда ҳақиқий қўрқув уйғотганини, бу қўрқув эса, маълумки, жанг бошланишидан олдин ҳам шаҳар дарвозаларини очиб, душманларни чўчитишини ёзади. Бунинг устига, кўчманчиларга бевосита яқин яшовчи ва уларнинг урф-одатларини билган халқлар уларнинг одам гўшти ейишига ишонмаганлар. Аммо кўчманчилар таомномасида итлар ва отларнинг қони бўлиши эҳтимолдан холи эмасди.

Аста-секин рационга гуруч, тариқ ва буғдой киритилди

Мўғулларнинг озиқ-овқати ҳақида Хитойнинг шимолидаги даштларга ташриф буюрган энг яқин қўшниси, хитой дипломати Чжао Хун шундай таърифлаган: «Татарлар ўз ерларидан чиқаётганда, йўлда учраган барча қўйларни еб қўйган. Кейин буғулар, қуёнлар ва тўнғизларни овлашга киришишган. Шу билан бирга, ҳатто бир неча минг кишилик қўшинларда ҳам олов ёқилмайди, тутун кўринмайди. Аммо сўнгги йилларда татарлар Марказий Давлат аҳолисини ўзларига қул қилиб олмоқда. Қуллар фақат нон билан тирикчилик қилади. Шу сабабли татарлар босқинчилик пайтида гуруч ва буғдой олиб, улардан бўтқа пишириб бера бошлашган. Уларнинг юртида баъзи жойларда қора тариқ ўсади, ундан ҳам бўтқа тайёрлашади». Бундан кўринадики, ҳатто хитойлик асирлар ҳам татарларнинг ортиқча оқсилли овқатларини истеъмол қила олмасди, узоқроқ яшаган халқлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

XIII асрда яшаган архидиакон Фома Сплитский ўз асарларида татар жангчиларининг чидамлилигига, шунингдек, уларнинг отларининг камтарлигига қойил қолган. Унинг ёзишича, бу кўчманчи халқлар озиқ-овқат ҳақида қайғурмасдан, талон-торож қилинган нарсалар билан озиқланарди. Улар нон емайди, ундан юз ўгириб, гўшт, от қони ва қимизни афзал кўради.

Замонавий тадқиқотчи, америкалик антрополог Джек Уэзерфорднинг таъкидлашича, айнан оқсилли озиқ-овқат мўғул жангчиларини шунчалик чидамли қилган ва уларнинг истилолари муваффақиятига билвосита сабаб бўлган. Гўшт билан озиқланган жангчилар нон билан озиқланганларга қарши муваффақиятли курашган. Оқсилли озиқ-овқат татарларнинг соғлиғини сақлаб турган ва бақувват жангчилар 10 кунгача эгарда юришлари мумкин бўлган, фақат 4–5  соат ухлаш учун тўхтаб. Ўтроқ халқларнинг донли озуқаси эса, аксинча, уларнинг тишларини емирган, суякларининг ўсишини секинлаштирган, бу эса одамларни заифроқ қилиб, қариликни тезроқ яқинлаштирган.

Хўш, мўғул-татарлар юришларда айнан нима билан озиқланган?

Бу маълумотларнинг ҳар бири мўғул-татарларнинг юриш вақтидаги овқатланиши тўғрисида етарлича тўлиқ жавоб бермайди. Аммо буларнинг барчасини бирлаштириб, таҳлил қилиб, замонавий мўғулларнинг овқатланиши ҳақидаги маълумотларни қўшсак, кўп нарса ойдинлашади.

Осиёда ҳали ҳам кўчманчи халқлар яшайди. Мўғулистон аҳолисининг аксарият қисми биз каби уй ва квартираларда яшамайди, балки ўтовларда ҳаёт кечиради, доимо бир яйловдан бошқасига кўчиб юради. Ҳатто бизнинг давримизда ҳам кўчманчиларнинг энг асосий озиқ-овқатларидан бири — бу борцдир.

У жуда оддий тайёрланади: гўшт тўғралгандан сўнг янги гўшт 2–3  см қалинликдаги ингичка тасмалар қилиб кесилади ва ўтовнинг шифти остидаги ипга осиб қўйилади. Гўшт чўл ҳавосида тез қурийди. Бир ойдан кейин у бутунлай сувсизланади, бир неча марта кичраяди, қурийди, дарахтдек қаттиқ бўлиб қолади. Натижада шўрвага қўшиладиган ўзига хос қаттиқ қиринди ҳосил бўлади. Бу борцлар оз вазнга эга ва юриш учун озиқ-овқатнинг идеал вариантидир: шунчаки сувни қайнатиб (хом сув ҳам бўлаверади) ва унга бир ҳовуч борц ташлаш керак. Гўштли шўрва ҳосил бўлади.

Марко Поло кўчманчиларнинг отлари жуда кўп бўлганини тўғри таъкидлаган. Лекин у от гўшти ва қимиз нафақат мўғуллар, балки Ўрта ва Марказий Осиёнинг бошқа халқлари учун ҳам асосий озиқ-овқат манбаи эканини айтмаган. Қўй гўшти ҳам жуда машҳур бўлиб, ҳозирда ҳам Ўзбекистон ёки Тожикистон бозорларида энг қиммат гўшт ҳисобланади.

Отлар сафарга нега керак эди?

Кўпчилик кўчманчилар сафарга чиқаётганда ўзлари билан 8 тагача от олишган. Ҳайвонларнинг сони шунчалик кўплигини ва қишда ҳайвонлар учун ҳам, одамлар учун ҳам озуқа камлигини ҳисобга олсак, ҳаммаси тушунарли бўлади. Татарлар қишни от гўшти ҳисобига ўтказишга ҳаракат қилиб, бир йўла икки масалани: ўзлари учун озиқ-овқат ва отлар учун ем-хашак топиш масаласини ҳал қилган. Яъни, отлар отлиқларни, қурол-яроғ ва ўлжа молларни ташиган, шу билан бирга ўзлари ҳам озиқ-овқат манбаи бўлган. Шунинг учун ҳам татарлар сафарда учраган отларни тириклайин қўлга олишга интилган.

Кўчманчилар ўз подаларида нафақат от, сигир ва қўйлар, балки эчки ва туялар ҳам кўп бўлган. Татар жангчилари фақат гўшт ейишган, деган фикр унчалик тўғри эмас. Ҳа, кўчманчи халқлар қишда гўшт маҳсулотлари билан озиқланганлар. Бундан ташқари, ундан захира озиқ-овқат тайёрлашган: колбаса дудлашган, гўштни борцдек қуритишган.

Баҳорда, ёзда, эрта кузда эса сут ва сут маҳсулотлари асосий озиқ-овқат бўлган. Мўғуллар от сутидан 20 дан ортиқ маҳсулотни, шу жумладан узоқ вақт сақлаш учун ҳам тайёрлашни ўрганган. Шунинг учун мўғул аскарларининг сафар хуржунларида «қора кунлар» учун қурут, бортс ва озгина сариёғ каби озиқ-овқатлар бўлиши мумкин эди.

Мўғуллар ўз озиқ-овқатларининг барча турларини бевосита сафар шароитида тайёрлаганлар. Бияларнинг ичилмаган сутини қимизга айлантириб, ундан қурут тайёрлашган. Ярадор ёки жуда чарчаган ҳайвонларни деярли дарҳол сўйиб ейишган. Бордию, жанг майдонида отларнинг ўлиги қолган бўлса, уларни йиғиб олиб, бортс тайёрлашган. Бу озиқ-овқатлар мўғул қўшинларига юришларда бир неча ой давомида етган. Кейин ўз ҳудудларига қайтиб, янги истилоларга тайёргарлик кўришган.
 

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.