Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
“Жоли бурчаклари”ни бир соатда ҳосил қилиш мумкин, филлерлар бир умрга қолади, ширинликдан воз кечиш эса ҳуснбузарни даволайди: ҳақиқат ёки афсона? ўйини косметолог билан олиб борилди
31.10.2024 (янгиланди 01.11.2024)

“Жоли бурчаклари”ни бир соатда ҳосил қилиш мумкин, филлерлар бир умрга қолади, ширинликдан воз кечиш эса ҳуснбузарни даволайди: ҳақиқат ёки афсона? ўйини косметолог билан олиб борилди

“Жоли бурчаклари”ни бир соатда ҳосил қилиш мумкин, филлерлар бир умрга қолади, ширинликдан воз кечиш эса ҳуснбузарни даволайди: ҳақиқат ёки афсона? ўйини косметолог билан олиб борилди
Муаллиф

2024 йилда урфга кирган косметология ва инъексиялар, Ўзбекистонда рисоладагдек косметологни излаш, шунингдек бьюти дунёсидан стереотиплар хусусида. Булар ҳақида ва бироз батафсилроқ косметолог, инъексионист-эстет Азиза Латипова билан бўлган суҳбатдан ўқинг.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Қаҳрамон картаси

Азиза - косметолог, инъексионист ва эстетика соҳираси. 2022-2023 йилларда нуфузли “Контур пластикаси бўйича энг яхши мутахассис” ва “Йил истеъдоди” номинациялари мукофотлари совриндори, косметологлар учун мураббий ва курс ўқитувчиси.

Азиза ўз касбини бежиз танламади - у тиббий-косметолог онасининг изидан боришга қарор қилади. Гўзалликка интилишсиз ҳам иш битмади, ахир қаҳрамонимиз ҳамиша аёлларни гўзалроқ қилиш, уларнинг табиий жозибасини таъкидлаш ҳақида орзу қилган эди-да.

Мен ишимни эндигина бошлаганимда, барча дугоналарим бу борадаги ҳар қандай аралашувга қарши бўлиб, фақат табиий гўзаллик тарафдори бўлдилар. Охир-оқибатда ҳаммаси менинг қўлимдан ўтишди. Чунки тўғри косметология сизга зарар келтириши мумкин эмас.

Ўзбекистонда косметологни қандай излаш мумкин?

Тўғрироғи, сарафан радиодан. Агар сиз Инстаграмда излаётган бўлсангиз, эҳтиёт бўлинг. Кўпчилик мутахассислар бошқаларнинг нашрларини ўғирлайди. Шунингдек саҳифада видеоси бўлган косметологни танлаш керак. Суратни монтаж қилиш мумкин, аммо видеони ўхшатиш мураккаброқ.

Ўзбекистондаги косметологиянинг 5 та тренди

  • Лабларни катталаштириш. Бу барча даврлар учун урф бўлган. Юзда қандай муаммо бўлишидан қатъи назар, аёл биринчи бўлиб, лабига тегади.

  • Бурун-лаб, ияк, “Жоли бурчаклари” каби юзнинг бошқа қисмларидаги филлерлар.

  • Юзни тозалаш. Аксарият ҳамманинг қурби етадиган деярли бюджет кўтара оладиган муолажа.

  • Ботокс. Баъзида кўпчилик тери сифатини яхшилаш учун витаминли уколлардан кўра ундан бошлашни афзал кўришади. Лекин мен бунинг аксини қилишни маслаҳат берган бўлар эдим. Аммо ҳаммаси молиявий имкониятларга боғлиқ.

  • Биоревитализация ва мезотерапия. Ҳаммаси терини соғломлаштириш, парваришлаш ҳақида.

Ҳақиқатми ёки афсона: инъексиялар ва косметология ҳақида билмоқчи бўлган, лекин сўрашдан қўрққан ҳамма нарсалар ҳақида

Тери сифати бевосита ирсиятга боғлиқ ва биз буни ўзгартириш учун ҳеч нарса қила олмаймиз. Ҳақиқатми ёки афсона?

Тўғрироғи бу афсона. Мен ирсиятга қарши боролмаслимизга қўшиламан, у ҳақиқатан ҳам катта роль ўйнайди. Аммо биз буни тузатишимиз мумкин. Бунинг учун косметологлар, шунингдек, ўзингиз ва соғлиғингиз устида доимий ишлаш керак бўлади.

Ҳар ой косметологга боришдан кўра уйда сифатли парвариш қилган маъқул. Ҳақиқатми ёки афсона?

Иккаласи ҳам жуда муҳим. Фақат косметологга сиз ойда бир марта борасиз, бошқа қолган кунларда-чи? У кунларда ҳам терини ушлаб туриш керак. Шунинг учун элликка эллик. Уйда  парваришлаш ҳар куни, яхши крем-зардоблар билан бўлиши керак, лекин косметологга ҳам ҳеч бўлмаганда пилинг учун мурожаат қилиш лозим.

Фақат қиммат пардоз воситаларигина яхши натижа бериши мумкин. Ҳақиқатми ёки афсона?

Афсона, лекин изоҳи билан. Маълум турдаги терига мос келадиган дори косметикаси мавжуд, у арзон ва аёллар ундан мамнун. Аммо муаммолар бўлгудек бўлса, биз профессионал, сифатли косметикага мурожаат этишга ҳаракат қиламиз. Уни яхшиси косметологнинг ўзидан сотиб олинг – шундай қилсангиз, сиз қалбакиликка учрамайсиз ва лаборатория йўналишидаги маҳсулотни харид қиласиз.

Кўп сув ичиш ажинлардан сақлайди, ширинликни истисно қилиш эса ҳуснбузарни даволайди. Ҳақиқатми ёки афсона?

Афсона. Ўз-ўзидан маълумки, агар гулга сув қуйилмаса, у қуришни бошлайди, бордию тонналаб шоколад истеъмол қилинса, нафақат тери, балки бутун организм жабр кўради. Ёшлик ва акне муаммолари комбо усулида, яъни тўғри овқатланиш, парваришловчи муолажалар ва косметолог кузатуви орқали ҳал қилинади.

Филлерлар терида абадий қолади. Ҳақиқатми ёки афсона?

Тўғри. Ҳа, таркибида гиалурон кислота бўлган максимал даражадаги табиий филлерлар мавжуд - улар йил давомида сўрилиб борилади. Ва улар энг яхшилардир. Аммо беморлар кўпинча “қотиб турадиган”ларини танлайдилар ва уларнинг таркиби мунозарали, синтетикдир. Мана, улар терида бир умрга қолади.

Бурун учи ҳатто ринопластикадан кейин ҳам пастга “сирғалиб” туша бошлайди. Ҳақиқатми ёки афсона?

Тўғри. Аммо бу ҳатто ринопластикасиз ҳам қайтмайди. Ёш улғайганш сайин тери тўқималари эластиклигини йўқотиб, осилиб қолади. Аммо биз бурун учини филлер билан кўтарсак, бу ҳам вақтинчалик - тузатиш керак. Сиз бир марта ринопластика қилдириб, буни бутунлай унутиб қўя олмайсиз.

“Жоли бурчаклари”ни бир мартада қўлга киритиш мумкин. Ҳақиқатми ёки афсона?

Тўғри. Лекин бу “манба”га боғлиқ бўлади. Агар қизда вазн ва келишган юз билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, бунга 1 соат етарли. Аммо агар юз ҳажми катта, ёғ қатламига эга бўлса, тайёргарлик иши - липолитиклар (ёғни куйдирувчи коктейллар) керак бўлади. Акс ҳолда сиз тасодифан Моргенштернга айланиб қолишингиз мумкин.

Инъексияларни фақат 30 ёшдан бошлаш керак. Ҳақиқатми ёки афсона?

Афсона. Инъексияларга 25 ёшдан бошлаб мурожаат қилиш мумкин. Айнан мана шу ёшда табиий коллаген захиралари едирила бошланади. Тери билан боғлиқ жиддий муаммолар – ҳуснбузар, пигментация мавжудлигида 18 ёшда аралашилган ҳолатлар ҳам учраб учради. Одатда бу плазмолифтинг ҳисобланади (сизнинг қонингиз асосидаги уколлар).

Мукаммал терига эга бўлганда косметологга бориш ва юзни парвариш қилишга зарурат йўқ. Ҳақиқатми ёки афсона?

Афсона. Тери - бу саломатлигингиз акси. Сиз қандайдир касалликка йўлиқишингиз, овқатланишга эътибор бермай қўйишингиз мумкин ва бу ҳаттоки мукаммал юзга ҳам ўз асоратини беради. Агар соғлигингиз яхши, терингиз мукаммал бўлса – бу жуда зўр, лекин бўшашиш керак эмас. Бу давлатни қўллаб-қувватланг. Уйда парвариш қилиш, косметологга бориш, инъексиялар - ёшликни сақлаб қолиш учун ҳамма нарса қилиш керак.

Эркакларга косметолог керак эмас. Ростми ёки афсона?

Афсона. Гарчи мен эркаклар билан ишламасам-да, бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ деб ҳисоблайман. Агар эркакнинг териси билан боғлиқ муаммоси бўлса, агар у буни тузатишни хоҳласа – унда ҳаракат қилиш керак. Умуман олганда эса сўровномаларнинг аксарияти аёллардан келади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.