РУ
O’Z
UZS
/
/
Марсда олимлар ноёб геологик шаклланишни аниқлади
03.02.2025

Марсда олимлар ноёб геологик шаклланишни аниқлади

Марсда олимлар ноёб геологик шаклланишни аниқлади

NASA тадқиқотчилари Марс юзасида илгари Ерда учрамаган, ноодатий геологик ҳосилани аниқлади. Mars Reconnaissance Orbiter орбитал аппаратига ўрнатилган HiRISE камераси орқали олинган суратларда сайёранинг шимолий қутбида сирли қора доғлар ва ёрқин майдонлар акс этган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу шаклланиш карбонат ангидрид газининг чиқиши натижасида ҳосил бўлиб, олимларга Марсдаги иқлим жараёнларини янада чуқурроқ ўрганиш имконини беради.

Марснинг қутбли ҳудудларида қиш фаслида карбонат ангидрид гази музлаб, зич муз қатламига айланади. Баҳорда эса ҳарорат кўтарилиши билан Қуёш нурлари шаффоф муз қатлами орқали ўтиб, унинг остидаги тупроқни исита бошлайди. Бу жараёнда карбонат ангидрид газ ҳолатига ўтиб, сублимация содир бўлади.

Вақт ўтиши билан босим шу даражада ошиб кетадики, газ муз қатламининг юпқа жойларини ёриб чиқиб, қора тупроқ зарраларини атрофга сочиб юборади. Ушбу ҳодиса геологик «гейзерлар»ни эслатади ва газ оқимлари соатига 160 км тезлик билан отилиши мумкин.

Баъзи ҳолларда ушбу газ чиқиндилари муз остида мураккаб, шохланган тузилмаларга айланади. Олимлар бу шаклланишни «ўргимчак ландшафти» деб атайди. Ушбу геологик тузилма карбонат ангидрид газининг Марс тупроғидаги каналларни ювиб кетиши натижасида ҳосил бўлиши аниқланган.

Тадқиқотчилар лаборатория шароитида ушбу жараённи такрорлашга муваффақ бўлишди. Уларнинг тажрибалари «ўргимчак ландшафти» айнан мавсумий газ отилишлари натижасида юзага келишини илмий жиҳатдан тасдиқлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.