наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Турли вазиятларда ва шахсий чегараларга тажовуз қилмаган ҳолда “Ишлар қалай?” деган саволга қандай жавоб бериш керак? Маслаҳат ва мисоллар
30.10.2024

Турли вазиятларда ва шахсий чегараларга тажовуз қилмаган ҳолда “Ишлар қалай?” деган саволга қандай жавоб бериш керак? Маслаҳат ва мисоллар

Турли вазиятларда ва шахсий чегараларга тажовуз қилмаган ҳолда “Ишлар қалай?” деган саволга қандай жавоб бериш керак? Маслаҳат ва мисоллар
Муаллиф

Умуман олганда “об-ҳаво-табиат” тоифасидаги навбатчи жумлани суҳбатдошнинг самимий қизиқишидан қандай фарқлаш мумкин?

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

“Ишлар қалай” деб сўраш дунёда энг кенг тарқалган савол бўлса керак. Уни дўконда, қаҳвахонада, ит билан сайрда ва ҳатто эрталабки ахлатларни олиб чиқаётганда ҳам эшитиш мумкин. Сиз унга ҳеч нарса деб жавоб бермаган ёки жавоб беришни умуман хоҳламаган ҳолатларда тўқнаш келганингизга ишончимиз комил.

Сиз бу айниқса, инсон (аслида) турмуш ўртоғингиз билан жанжалингиз, фарзандингизнинг навбатдан ташқари шамоллаши ва онангизнинг қўнғироғи туфайли куйиб кетган пирог ҳақида батафсил маълумотга чанқоқ бўлмаган бир пайтда иккинчи томонга ҳам осон бўлмаслиги мумкинлигини ўйлаб кўрганмисиз? Шу ўринда “Ишлар қалай?” - бу тарбияли инсоннинг навбатдаги эҳтироми эмас, балки очиқ ва узундан-узоқ ҳикоя учун талабномаси эканини қандай тушуниш керак, деган бошқа савол туғилади.

Келинг, ҳаммасини тартиб билан (ва мисолларда) кўриб чиқамиз ҳамда бир вақтнинг ўзида “ишлар қандай?” деган саволга ўзимиз ва суҳбатдошимиз учун зиён етказмаган ҳолда жавоб беришни ўрганамиз.

Турли вазиятларда “Ишлар қалай?” деган саволда қандай жавоб бериш мумкин?

Расмий ва профессионал вазиятлар

Раҳбар-ходим мисолида кўриб чиқамиз. Хўжайин “ишлар қалай?” деб сўраса, бу иш сизнинг иш жараёнингизга қизиқиш ёки оддий инсоний хушмуомалалик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ва бу ерда субординацияни сақлаш ва профессионаллик ҳамда ижобий кайфиятни намойиш этиш муҳим ҳисобланади. Масалан, агар ўринли бўлса, албатта “Ҳаммаси яхши, режага мувофиқ ишлаяпмиз” дейишингиз ва жорий лойиҳа ҳақида кичик ҳисоботни қўшишингиз мумкин.

Ҳамкасблар учун жавобларга мисоллар

Ҳамкасбларнинг “Ишлар қалай?” деган саволига жавоб сизнинг муносабатларингиз даражасига боғлиқ. Агар бу шунчаки ишхонадаги силлиқ, эрталабки small talk бўлса, “Ҳаммаси жойида, раҳмат. Сиздачи?” деган стандарт жумла билан чекланиш мумкин. Аммо муносабатларингиз янада яқин бўлса, жорий ҳақидаги тафсилотларни қўшиш ёки умумий соҳангизга тегишли янгиликлар билан ўртоқлашиш мумкин бўлади.

Дўстона ва норасмий вазиятлар

Яқин дўстингиз “Ишларинг қалай?” деб сўраса, бу у чиндан ҳам сизнинг ҳолингизни билмоқчи эканини англатади. Бундай вазиятда очиқ ва самимий бўлиш лозим. Агар баҳам кўрадиган бирор нарсангиз (масалан, қувончли янгилик ёки қандайдир муаммо) бўлса, фурсатни бой берманг ва самимий суҳбатга имкон яратинг. Дўстлар сизга гап билан эмас, ишда ёрдам бера олишларига ишончимиз комил.

Дўстлар ва танишлар учун жавоб намуналари: ишончлидан очиқ-ойдин жавобгача

Одатда биз ҳаётимиздаги айрим воқеаларни ўртоқлашадиган яхши таниш ҳамда ошналаримизга ишончли жавобларни албатта тафсилотларсиз берамиз. Уларга қуйидагилар киради:

  1. Яхши замонлар бўлган эди. Бир дунё иш ва вақт ҳеч нарсага етмайди.

  2. Хоҳлаганингдек даражада эмас. Ҳали ҳам янги мамлакат/хонадон/янги ишда мослаша олмаяпман.

  3. Кўринишидан ёмонга ўхшамайди, лекин лойиҳани ўз вақтида топширолмаслигим/ниманидир ўз вақтида тугата олмаслигимдан хавотирдаман.

Очиқ жавоблар - дўстлар ва энг яқин доира учун. Бу ерда сиз ҳар қандай кўнгилсиз ҳодиса ҳақида гапиришингиз, ёрдам сўрашингиз, шикоят қилишингиз ва шу билан бирга рад етилиши/тушунилмаслиги мумкинлигидан қўрқмаслигингиз мумкин. Фақат кўзингиз учун (умид қиламизки, бу сизнинг ҳолатингизда эмас).

  1. Ростини айтсам, мен ора йўлда турибман. Билмадим, балки янги иш қидириш вақтим келгандир? Бу ерда ҳамма нарса жонимга тегди, лекин қулайлик тўхтади.

  2. Ёмон. Соғлиқ панд бермоқда. Эҳтимол, биз бир ой олдин келишиб олган операцияга чек-ап қилиш ва қарор қабул қилиш вақти келгандир

  3. Ҳаммаси зўр. Дарвоқе, мени табриклашинг мумкин. Кеча мени юқори лавозимга кўтаришди/менга машина совға қилишди/мен ўз орзуимдаги хонадонни мақбул нархда топдим.

Нима учун ҳар доим ҳам очиқчасига гапириб бўлмайди

Очиқлик яхши, лекин баъзан ҳаддан ташқари ҳақгўйлик кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Хўш, нима учун босиқликни ўрганиш муҳим ва қачон лом-лим демасдан туриш туриш керак?

Оддий “ишлар қалай”га ҳаддан ташқари очиқ ва батафсил жавоб “овершаринг” сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу инсоннинг суҳбатдошининг хусусий ва шахсий чегараларини эътиборсиз қолдирган ҳолда ўзи ҳақида ҳамма нарсани ва ундан бироз кўпроқни гапириб беришга интилиши.

Нотаниш киши ўзининг тиббий картасидан барча касалликларини санай бошлаганида, севги соҳасидаги (манзиллари, исмлари ва қон гуруҳлари билан) “ғалабалари” билан мақтанганда ва ҳоказолар овершерингга яхши мисол бўлади.

Айтишларича, бу инсон ёмон бўлгани учун эмас, балки унинг суҳбат мазмунини тушуна олмаслиги, гуруҳда “ўзиники” бўлишга интилиши ва юқори ижтимоий хавотир туфайли содир бўлади. Мулоқотдаги ҳар қандай танаффус кичик ўлим сифатида қабул қилинганда зудлик билан “бўшлиқларни” тўлдириш керак бўлади.

Очиқликнинг эҳтимолий оқибатлари

Энг яхши ҳолатда очиқлик суҳбатдошингизнинг ноқулай бўлиб, сиздан қочишни бошлашига, энг ёмон ҳолатда эса - ғийбат тарқатишга олиб келиши мумкин. Бу энди унинг виждонлилиги ва сизнинг омадингизга боғлиқ. Эҳтиёткор бўлинг!

Муаммоларингиз ҳақида қачон рост гапиришингиз керак

Аммо ошкораликни ёвузлаштириш ва “бекор қилиш” керак эмас. Дилдан суҳбат ёрдамга муҳтож ва чигал вазиятдан чиқиш йўлини қидираётган ташвишманд одам учун ҳақиқий малҳамга айланиши мумкин.

Мисоллар:

  1. Бордию ишда ўз вазифангизни яхши уддалай олмаётганингиздан хавотирлансангиз, ҳамкасб дўстингиздан агар сиз ҳақиқатан ҳам у билан ўзаро ишончли муносабатда бўлсангиз лойиҳага қўшган ҳиссангизни баҳолашини илтимос қилинг!

  2. Сизнинг кучли томонларингизни кўрган ва ёддан биладиганларга хатоларингиз ва заиф томонларингиз ҳақида гапириб беринг. Эҳтимол, сизга одамлар худо эмаслиги ва ҳамма ҳам хато қилиши мумкинлигини эслатишар.

Муаммони баҳам кўришга арзийдиган белгилар:

  • Сиз ҳиссий қўллаб-қувватлашга жуда ҳам муҳтожсиз.

  • У оила/дўстлар билан муносабатларга таъсир қила бошлади.

  • У ишда маҳсулдор ва ишда диққатни жамлашга халақит бермоқда.

  • Сиз ечим топа олмаяпсиз ва ўзингизни адо қиляпсиз.

  • Сиз психолог хонасида даволаняпсиз.

Шуни ёдда тутиш керакки, ўз муаммоларингизни қулай вазиятда ва фақат ўзингиз ишонган одамлар билан бўлишишингиз керак.

Қандай қилиб қулай пайтни танлаш мумкин?

Муаммони муҳокама қилиш учун қулай пайтни танлаш - бу тажриба билан эришиладиган мулоқот санъатидан дарак беради. Лекин биз иш бериши мумкин бўлган бир неча лайфхак билан ўртоқлашишга ҳаракат қиламиз.

  • Суҳбатдошингизнинг ҳиссий ҳолатини ҳисобга олинг. Агар унинг ўзи стрессда ёки банд бўлса, эҳтимол, қулайроқ вақтни кутиш керак.

  • Тинч ва холи жойни изланг. Кичкина қаҳвахона, сизнинг хонадонингиз – муҳим эмас. Жой хусусий ва чалғитувчи омиллардан холи бўлиши керак.

  • Сизда етарлича вақт борлигига ишонч ҳосил қилинг. Ўзингизда ёки суҳбатдошингизда бўлмаса, бундай суҳбатни бошламанг. Шошилиш ёмон оқибатларга сабаб  бўлиши мумкин.

  • Муаммони муҳокама қилишга, жавоблар ёки маслаҳатларни эшитишга тайёрлигингизни текшириб кўринг. Ҳиссий очиқлик - бу осон эмас, унга тайёрланиш лозим.

  • Суҳбатдошингиздан имо-ишораларни илғаб олинг. Инсоннинг суҳбатга очиқлигини ҳамда унинг сизни тинглашга тайёрлигини кўриш ва ҳис қилиш. Ички сезгини ишга солинг.

Қандай қилиб мулоқот кўникмаларини яхшилаш мумкин? 10 та топ маслаҳатлар

Тўғри тинглашни ўрганинг. Суҳбатдошга тўлиқ эътибор бериб, унинг сўзларига қизиқиш билдирганингизда ва аниқлаштирувчи саволлар берганингизда фаол тинглашни машқ қилинг.

Эмпатик бўлинг. Бошқаларнинг ҳиссий ҳолатини тушунишга ва ҳис қилишга ҳаракат қилинг. Бу сизга уларнинг сўзларига яхшироқ муносабатда бўлишга ва илиқ алоқаларни сақлашга ёрдам беради.

Тана тилини назорат қилинг. Мулоқотда новербал мулоқот катта аҳамиятга эга. Фикрларингизни яхшироқ ифодалаш ва бошқаларни тушуниш учун қоматингиз, юз ифодаларингиз ва имо-ишораларингизга эътибор беринг.

Аниқ фикрланг. Равон ва мазмунли сўзлаш устида ишланг. Бу суҳбатдошингизга маълумотни осонроқ қабул қилишга ёрдам беради.

Бошқаларни суҳбатга жалб қилиш ва кўпроқ маълумот олиш учун очиқ саволлар беринг. Бу сизнинг эътиборингизни ва суҳбатдошингизни тушуниш истагингизни намойиш қилади.

Фикр-мулоҳазасини (қайта алоқани) сўранг. Бошқалардан сизнинг мулоқот услубингиз ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришларини сўранг. Бу сизнинг дўстингиз, ҳамкасбингиз ёки ҳатто мулоқот бўйича мураббийингиз бўлиши мумкин.

Зиддиятга эҳтиёткорона киришинг. Низоларни конструктив ҳал қилишни ўрганинг, хотиржам бўлинг ва муросага келишга тайёрлигингизни (ҳатто хоҳламаганингизда ҳам) кўрсатинг.

Махсус адабиётларни ўқинг. Самарали мулоқот мавзусидаги китоблар, мақолалар ва видеоларни ўрганинг. Бу сизга янги техникалар ва мутахассислардан маслаҳатлар олишга ёрдам беради.

Омма олдига чиқинг. Масалан, тингловчилар олдида нутқ сўзлаш - бу ўз фикрларини ишончли ва аниқ ифода этишни ривожлантириш калитидир.

Мукаммалликни машқ қилинг. Амалиёт ҳамма нарсада етакчи рол ўйнайди. Турли инсонлар билан мулоқот қилинг, янги техникаларни синаб кўринг ва таҳлил қилинг - шунда сиз мулоқот кўникмаларини тезроқ мукаммаллик даражасига етказасиз.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.