наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Поябзални ранги, ўлчами ва кийимга мослаб қандай танлаш: Тўғри танлаш бўйича маслаҳатлар
15.09.2024

Поябзални ранги, ўлчами ва кийимга мослаб қандай танлаш: Тўғри танлаш бўйича маслаҳатлар

Поябзални ранги, ўлчами, кийимга мослаб қандай танлаш керак
Муаллиф

Ушбу мақолада биз сизга тўғри оёқ кийим танлаш бўйича профессионал маслаҳатлар берамиз, шунда у нафақат услубий балки қулай ҳам бўлади.

 

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Нима учун тўғри оёқ кийим танлаш жуда муҳим?

Оёқ кийим кундалик гардеробимизнинг ажралмас қисми бўлиб, умумий ҳолатимиз ва услубимизга катта таъсир кўрсатади. Тўғри танланган оёқ кийим қад-қоматни яхшилаши, юриш пайтида қулай бўлиши, кўплаб оёқ ва бўғим касалликларининг олдини олиши мумкин. Аксинча, нотўғри танланган оёқ кийим соғлиқ муаммолари, масалан, ясси оёқлик, бел оғриғи ва ҳатто сурункали бўғим касалликларига олиб келиши мумкин.

 Қулай оёқ кийим танлашнинг қандай асосий птинциплари бор?

yalina-orto.by

Оёқ кийим танлашда, биринчи навбатда, қулайликнинг бир нечта муҳим жиҳатларига эътибор бериш керак:

  • Тўғри ўлчам: Поябзалнинг ўлчами мукаммал мос келиши керак. Тўғри танлаш учун оёқ кийимни куннинг иккинчи ярмида, оёқлар бироз шишиб кетган пайтда синаб кўриш тавсия этилади.

  • Қўллаб-қувватлаш ва амортизация: Яхши оёқ кийим, айниқса кўп юриш ёки югуришни режалаштираётган бўлсангиз, оёқ тагининг керакли жойининг етарлича тегишига  ва яхши амортисация  билан таъминлаши керак.

  • Материаллар: Оёқ кийимини табиий материаллар, масалан, тери ёки замшдан танлаш маъқул, чунки улар оёқларга нафас олиш имконини беради ва оёқ шаклига мослашади.

  • Бармоқ қисми: Оёқ кийимининг бармоқ қисми етарлича кенг бўлиши ва бармоқларни сиқмаслиги керак.

  • Пояфзал орқа қисми: Пояфзалнинг орқа қисми етарлича қаттиқ бўлиши ва оёққа маҳкам туриши керак, аммо тирнаш ёки оёққа зарар етказмаслиги лозим.

Оёқ кийимни услубга мос равишда қандай танлаш керак?

telegra.ph

Поябзал услуби сизнинг гардеробингиз ва турмуш тарзингизга мос келиши керак. Замонавий поябзал танлашга ёрдам берадиган бир нечта принциплар мавжуд:

  • Универсаллик: Гардеробингиздаги кўп кийимларга мос келадиган поябзал танланг. Классик моделлар, масалан, қора чарм туфли ёки оқ кроссовкалар яхши танлов бўлади.

  • Мавсумга мослик: Қишки поябзал иссиқ ва сув ўтказмайдиган бўлиши керак, ёзги поябзал эса енгил ва нафас оладиган бўлиши керак.

  •  Дресс-кодга риоя қилиш: агар иш жойингизда дресс-код ёки этикет мавжуд бўлса, унга эътибор беринг. Офис услубида классик туфлилар афзалроқ, спорт тадбирларида эса сифатли кроссовкалар керак бўлади.

  •  Имиджга қўшимча: Поябзал кийим билан ранг, текстура ва услуб бўйича уйғун бўлиши керак. Мисол учун, классик туфлилар костюм билан жуда яхши кўринади ва ёрқин кроссовкалар эса кундалик кийимлар билан яхши мослашади.

  • Трендларни кузатиш: Мода доимо ўзгариб туради, аммо барча трендлар ҳаммага ҳам мос келмаслигини унутманг. Сизни чинакам қизиқтирган ва услубингизга мос келадиган нарсаларни танланг.

 Кундалик кийиш учун қандай поябзал турлари яхшироқ?

Кундалик кийиш учун қуйидаги оёқ кийимларни танлаш яхшироқ:

  • Кроссовкалар: Узоқ юришлар ва фаол ҳаёт тарзи учун жуда мос келади. Улар оёқнинг мос ва қулай жойлашувини таъминлайди.

  • Лоферлар: Офис ва кундалик ҳаёт учун ажойиб вариант. Лоферларни кийиш ва ечиш қулай, шунингдек, улар кўпчилик кийимлар билан мос келади.

  • Балеткалар: Аёллар учун қулай, офис ва юриш учун ҳам мос келади. Улар енгил ва кун бўйи кийса ҳам қулайдир.

  • Слипонлар: Кийиш ва ечиш осон бўлган юмшоқ ва мослашувчан оёқ кийимлар. Ёз кунлари учун идеал вариант.

  • Mокасинлар: Турли вазиятлар, норасмий офисдан шаҳар бўйлаб айланиб юришгача ҳолатлар учун мос келади.

 Спорт учун оёқ кийимни қандай тўғри танлаш керак? 

vesti.kz

Спорт машғулотлари учун оёқ кийим танлашда ушбу тавсияларга амал қилинг:

  • Спорт тури: Оёқ кийим аниқ бир спорт турига мос бўлиши керак. Масалан, югуриш учун кроссовкалар оёқларни яхши амортизация ва қўллаб-қувватлаш билан таъминлайди, фитнес учун оёқ кийимларда эса мослашувчан ва барқарор бўлиши керак.

  • Ўлчам ва мослик: Спорт оёқ кийимлари оёқда маҳкам, аммо ортиқча сиқмасдан туриши керак. Бармоқлар билан оёқ кийимининг учи орасида кичик бўшлиқ бўлиши керак.

  • Қўллаб-қувватлаш ва амортизация: Яхши спорт оёқ кийими оёқ тагининг керакли жойини тегишига ва амортизация бўлишига ёрдам бериши керак, шунда бўғимларга юк камаяди.

  • Нафас оладиган материал: Оёқларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетмаслиги учун навас оладиган матолар, масалан турли матолиларидан танланг.

  • Пояфзал таглиги: Таглик ва унинг ушлаш хусусиятларига эътибор беринг. Югуриш учун юқори зичликдаги тагликли кроссовкаларни танлаш яхши барқарорликни таъминлайди.

Оёқ кийимларни онлайн сотиб олишда қандай тавсияларга риоя қилиш керак?

Оёқ кийимларни онлайн харид қилганда, қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг.

Оёғингизни ўлчанг. Тўғри ўлчамингизни танлаш учун оёғингиз узунлиги ва кенглигини олдиндан ўлчанг.

Шу маҳсулот ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни ўқинг. Бошқа харидорларнинг ёзган изоҳларига эътибор беринг. Бу сизга оёқ кийимнинг берилган тавсифларига жавоб бериши ёки йўқлигини тушунишингизга ёрдам беради.

Ўлчам жадвалини текширинг. Ўлчамлар ишлаб чиқарувчига қараб фарқ қилиши мумкинлигини ёдда тутинг. Сайтдаги ўлчам жадвали билан солиштириб кўринг.

Қайтариш сиёсатини текширинг. Оёқ кийим мос келмаса, муаммоларни олдини олиш учун қайтиш сиёсати билан танишинг.

Расмларни кўриб чиқинг. Оёқ кийимнинг расмларини диққат билан ўрганинг. Материал, тикилиши ва тагликка эътибор беринг.

Ишончли дўконларни танланг. Сохта маҳсулотлар ва фирибгарликлардан сақланиш учун таниқли ва ишончли онлайн дўконлардан оёқ кийим харид қилинг.

 

Оёқ кийимлар узоқроқ хизмат қилиши учун қандай эҳтиёт чораларини кўриш керак?

Оёқ кийимингизнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг.

Тўғри парвариш қилиш. Оёқ кийимни мунтазам равишда тозаланг, материални парвариш қилиш учун кремлар ва спрейлардан фойдаланинг.

Қуритиш. Агар оёқ кийим намланса, уни тўғридан-тўғри иссиқ тушадиган жойдан узоқда очиқ ҳавода қуритиб олинг. Ҳеч қачон оёқ кийимни батареялар ёки иситгичлар яқинида қуритманг.

Махсус оёқ кийим қолипларидан фойдаланинг. Оёқ кийимлар шаклини бузилмаслиги учун уларга махсус қолиплар ёки қоғоз қўйинг.

Турли хил оёқ кийимлар кийинг. Оёқ кийимлар дам олиб, тикланиши учун турли оёқ кийимларингизни алмаштириб кийишга ҳаракат қилинг.

Сақлаш. Оёқ кийимларни салқин, қуруқ жойда, иложи бўлса, махсус оёқ кийимлар қутиларида ёки чехолларда сақланг.

Таъмирлаш ва тагликни алмаштириш. Оёқ кийимда эскиришнинг дастлабки белгиларида таъмирлаш учун устага мурожаат қилинг. Зарур бўлса, тагликни алмаштиринг.

Оёқ кийимни тўғри танлаш ва парвариш қилиш кўплаб муаммоларни олдини олиш ва хизмат муддатини узайтиришга ёрдам беради. Ушбу оддий тавсияларга риоя қилиб, услуб ва қулайликни ўзида бирлаштирадиган мукаммал оёқ кийимни топишингиз мумкин.

 

 

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.