Машҳур ҳинд актёри Абҳишек Баччан Тошкентга келади


Машҳур ҳинд кино актёри Абҳишек Баччан Тошкентга ташриф буюради, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ахборот хизмати. Актёрнинг ўзи бу ҳақда маълум қилиб, видеомурожаат ҳам йўллаган.
Таъкидланишича, Кинематография агентлиги ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 14−16 март кунлари Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Ҳинд киноси кунлари» ўтказилади. Тадбирда Болливуднинг машҳур киноижодкорлари, жумладан, Абҳишек Баччан ҳам иштирок этади.
Маълум қилинишича, 14 март соат 15:00 да Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида унинг кўплаб мукофотларга сазовор бўлган «Ghoomer» филми намойиш этилади.
Маълумот учун, Абҳишек Баччанлар оиласи аъзоси ҳисобланади, у яна бир машҳур акёр — Амитабҳ ва Жая Баччанларнинг ўғлидир. Абҳишекнинг турмуш ўртоғи ҳам таниқли актриса — Аишвария Рай.