20.11.2024
Доллар яна рекорд даражани қайд этди. Ўзбекистонда 21 ноябрь кунги валюта курслари
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Америка валютасининг сўмга нисбатан курси 11 сўм 93 тийинга ошиб, 12 855 сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси янги рекорд даражани қайд этди. Бу ҳақда «Pulbek» нашри хабар берди.
Регулятор Америка валютасининг расмий курсини 12 855,93 сўм этиб белгилади. Кун давомида курс 11 сўм 93 тийинга ошди.
Жорий ҳафтада курс кетма кет икки марта кўтарилди. Бир кун аввал доллар курси 12 844 сўмга етганди.