РУ
O’Z
UZS
/
/
«Ҳудудгазтаъминот» газ заправкалари фаолиятининг чекланганига изоҳ берди
04.02.2025

«Ҳудудгазтаъминот» газ заправкалари фаолиятининг чекланганига изоҳ берди

«Ҳудудгазтаъминот» газ заправкалари фаолиятининг чекланганига изоҳ берди

Магистраль газ қувурларида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилиши сабабли газ босимининг пасайиши кузатилди. Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 3 февраль куни айрим йирик истеъмолчиларга вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Шу куни ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятининг чеклангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. «Ҳудудгазтаъминот» ушбу вазият юзасидан расмий муносабат билдириб, «УзГасТраде» томонидан газ қувурларида авария оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётганини қайд этди.

Шу сабабли магистраль қувурлардаги газ босими пасайган ва табиий газ билан биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий объектларни таъминлаш мақсадида йирик истеъмолчиларга вақтинча чекловлар киритилган.

Компания матбуот хизматининг маълумотига кўра, ҳозирда авария ҳолати бартараф этилган ва газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойининг бошида Энергетика вазирлиги метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чеклов киритилишини маълум қилганди. Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши газ истеъмолини ошириб юборган ва қувурлардаги босимнинг камайишига сабаб бўлган.

Ҳайдовчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ёқилғи билан таъминлаш жараёнида товар-хомашё биржаси орқали сотувга чиқариладиган бензин ҳажми вақтинча икки бараварга оширилди. Энергетика вазирлиги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, зарурат туғилса, ушбу ҳажм яна кўпайтирилишини таъкидлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.