05.11.2024
Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Яшнобод туманида йўл қурилиш ишлари сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош қисми 5 декабргача ёпилади.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) қисмларидан бири барча ҳаракат иштирокчилари учун 5 ноябрдан 5 декабргача ёпилади.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу чеклов туманда давом этаётган йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларига боғлиқ.
Йўлнинг Махтумқули кўчаси билан кесишган қисми вақтинча фойдаланишдан чиқарилади. Ҳокимлик шу вақтинчалик ноқулайлик учун узр билдириб, ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.