РУ
O’Z
UZS
/
/
Нукус логистика марказида янги божхона омбори ишга тушди
04.02.2025

Нукус логистика марказида янги божхона омбори ишга тушди

Нукус логистика марказида янги божхона омбори ишга тушди

Нукус логистика марказида юкларни вақтинча сақлаш, божхона операцияларини амалга ошириш ҳамда мультимодал ташувларни йўлга қўйиш имкониятини берувчи янги божхона омбори фойдаланишга топширилди.

«Ўзтемирйўлконтейнер» томонидан ташкил этилган ушбу омбор умумий 1110 квадрат метр майдонга эга бўлиб, очиқ турдаги сақлаш ҳудуди ҳисобланади. Мазкур лойиҳа ҳудудий божхона вакиллари иштирокида амалга оширилган бўлиб, объект замонавий инфратузилма ва хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.

Омбор фақатгина юкларни сақлаш учун эмас, балки уларни тегишли божхона жараёнларидан ўтказиш ва мультимодал ташувларни амалга ошириш имконини ҳам беради. Бу эса юкларнинг тезкор ва самарали етказиб берилишига хизмат қилади.

«Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда 2020 йилдан буён Роустон, Марғилон, Қўқон, Жиззах, Улуғбек, Термиз ва Бухородаги логистика марказларида ҳам шунга ўхшаш божхона омборларини ташкил этган.

Ҳозирда ушбу марказлар орқали жами 15 000 квадрат метр очиқ турдаги ва 6 200 квадрат метр ёпиқ турдаги божхона омборлари фаолият юритиб, юкларни ортиш, тушириш, сақлаш ва божхона назоратидан ўтказиш хизматлари самарали ташкил этилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.