Биткоин янги рекордга эришди
Биткоин АҚШдаги президентлик сайловлари фонида 74 минг доллардан ошиб, ўзининг тарихий максимумини янгилади.
100 нафар дўстингизни таклиф қилиб, iPhone 16 Pro ютиб олинг!
Курс 9,39 фоизга кўтарилиб, 74 367 долларга етди.
Бинанcэ криптовалюта биржаси маълумотларига кўра, биткоиннинг олдинги рекорди 73,777 долларни ташкил этган, у 14 март куни ўрнатилган. Биткоиннинг янгиланган курси АҚШдаги жорий сайловлар фонида бу максимумни ортда қолдирди.
CNBC хабарига кўра, экспертларнинг фикрича, криптовалюта нархининг ошиши сиёсий беқарорлик даврида фонд бозорларидаги ноаниқлик ва муқобил активларга қизиқиш билан боғлиқ. Сармоядорлар биткоинни ҳимоя активи деб билишади, бу эса криптовалютага талабни оширади.