Ёмғирлар ва момақалдироқли об-ҳаво: Ўзбекистон бўйлаб ҳафталик прогноз ва ҳар бир кун учун 7 хил образ
Ноябр ойининг ярими ҳам ўтди, декабрь эса тобора яқинлашмоқда га – сеҳрли муҳит, байрамлар ва совғалар яқинлашмоқда. Лекин шошилмайлик, чунки Ўзбекистоннинг ҳозирги об-ҳавоси қулай ва чиройли ҳамда услубий образларни талаб қилади. Сўнгги харид чоғида Маша шундай образларни топди ва оммабоп брендлар ўртасида “баттл” ўтказишга қарор қилди. Рингга Massimo Dutti ва Mango чиқди. “Жанг ҳомийси” — одатдагидек, ЎзГидромет об-ҳаво прогнози ва мавжуд бўлган нарсаларнинг ҳаволалари.
Тошкентда 18–24 ноябрга кутилаётган ҳафталик об-ҳаво
18-ноябрь
Душанба кунининг об-ҳавоси булутли ва бироз кайфиятсиз бўлади, ахир дам олиш кунлари ҳали узоқда. Эрталаб ҳаво ҳарорати +7 даража, ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи эса +15..+16 даража, лекин ҳаво булутли бўлади. Бироқ кунни бироз ёрқинлаштириш учун, Маша ишга тангачалари бор кийимда йўл олди. Кун охирида ҳарорат +9 даражага тушади.
Машанинг образи:
19-ноябрь
Сешанба кунида янада салқин бўлади: кун бўйи ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати кундузи +14..+16 даража, тунда эса +9 даражага тушади. Бундай об-ҳавода соябон, иссиқ кийимлар ва яқинлар бағрига муҳтожмиз. Ёки ҳеч бўлмаганда, иссиқ чой ва бир бўлак кузги пирог истеъмол қилишни тавсия қиламиз.
Машанинг образи:
20-ноябрь
Ҳафта ўртасида Тошкент осмони бироз очилади, лекин ёмғир кам, ёқимсиз йўсинда давом этади. Кундузи ҳаво +15 даражагача исийди, кечқурун эса +11 даражага тушади. Ёмғирсиз кунлар яқинлашаётгани қувонарли. Маша сотувдаги сўнги бомберни харид қиллди, лекин муқобил вариантлар ҳали ҳам мавжуд.
Машанинг образи:
“Канишка” шоппер сумкаси (моделга тегишли)
21-ноябрь
Агар ёмғирли кунлар тугади деб ўйлаган бўлсангиз, янглишасиз. Пайшанба кунида ҳам ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда: +12..+13 даража иссиқлик ва момақалдироқ эҳтимоли юқори. Лекин биз ҳали ҳам ҳафтанинг яхши якунланишидан умидвормиз.
Машанинг образи:
Винтаж пальто (моделга тегишли)
22-ноябрь
Жума кунида момақалдироқ яна такрорланади ва бизни ўзининг об-ҳаво “истерикаси” билан кутиб олади. Кўчада +12 даража ва энди ҳаво иссимаслиги аниқдек туюлмоқда. Аммо кайфиятни кўтариш учун қулай ва норасмий кийимлар танлаймиз. Кечқурун ҳарорат +7 даражага тушади.
Машанинг образи:
23-ноябрь
Шанба кунига келиб булутлар тарқалади, қуёш чиқади ва ёқимли салқинлик пайдо бўлади. Тўғри, ҳаво ёздагидек ёқимли ва илиқ эмас, лекин яшаш учун шароит бор. Энг қулай костюмни кийиб, қуёш нури остида юришга чиқамиз. Ҳарорат +10 даража. СПФ ҳақида унутманг, уни йил давомида суриб юриш тавсия этилади.
Машанинг образи:
24-ноябрь
Якшанбада шанба куни каби ҳаво қуёшли, аммо совуқроқ бўлади: ташқарида ҳаво ҳарорати +8 даража. Машина, метро ёки самокатга миниб нонуштага йўл оламиз! Қаҳва, сирник ва омлет билан исиниб оламиз. Кечқурун ҳарорат +5 даражага тушади, шунинг учун тўғри аксессуарлар ва устки кийимларни унутмаймиз.
Машанинг образи:
Модадаги янгиликлар, аёллар ва трендлар ҳақида яна кўпроқ маълумотни бу ердан ўқишингиз мумкин.