/
/
Очиқ осмон остидаги кинотеатрлар: Ёзда фильм томоша қилиш учун энг қулай 6 манзил
18.09.2024

Очиқ осмон остидаги кинотеатрлар: Ёзда фильм томоша қилиш учун энг қулай 6 манзил

Тошкент шаҳрида ёпиқ кинотеатрлардан ташқари очиқ ҳавода кино томоша қилиш мумкин эканидан хабарингиз борми? Кундузги иссиқ бироз ортга қайтгач, тунги вақтларда очиқ ҳавода дўстингиз ёки севган инсонингиз билан фильм томоша қилишга нима етсин. Ушбу мақолада Тошкент шаҳрида очиқ ҳавода фильм томоша қилиш мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумот берилади.

Муаллиф
Очиқ осмон остидаги кинотеатрлар: Ёзда фильм томоша қилиш учун энг қулай 6 манзил

Loft Cinema

Foto: Instagram / @loftcinema.uz

Очиқ осмон остида жойлашган ушбу кинотеатрда ҳар куни икки сеансдан ҳар хил жанрдаги фильмлар намойиш этилади.

Movieland Cinema

Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида жойлашган киноклубда бир кунда икки марта — 20:00 ва 22:00 да сеанслар бўлиб ўтади.

Sakura Cinema (Япон боғи)

Юнусобод туманида жойлашган Япон боғида ҳар куни очиқ осмон остида фильмлар намойиш этилади. Сеанс 20:00 да старт олади. Маълумот учун, боққа кириш нархи 30 минг сўм ҳисобланади.

UGL Cinema

Дўстлик (собиқ Бобур) боғида жойлашган UGL Cinema киноклубида ҳар куни уч сеансда классик ва замонавий фильмлар намойиш этилади. Намойишлар 19:15, 21:00 ва 23:15 дабошланади.

  • Telegram: @uglcinema
  • Instagram: @uglcinema
  • Нарх: 100 000 сўм
  • Манзил
  • Мурожаат учун телефонлар: +998 90 134-46-46, +998 90 046-66-06.

«На крыше»

“Next” савдо-марказида жойлашган ушбу киноклуб барча даврларнинг энг яхши фильмларини намойиш этиши билан ажралиб туради. Бу ерда ҳар куни 7 тадан фильмларнамойиш этилади.

Ikat Cinema

Тошкент City боғи ҳудудида ҳам очиқ осмон остида кино томоша қилиш мумкин бўлган “Икат” кинотеатри жойлашган. Бу ерда бир кунда битта фильм намойиш этилади.

Нарх:

  • катталар учун — 100 000 сўм;
  • 10 ёшгача бўлган болалар — 50 000 сўм.

Манзил

Мурожаат учун телефон: +998889028088.

Бошқа бўлимлардан материаллар