верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ҳафта давомида ҳарорат +22 даражагача кўтарилади
11.03.2025

Ҳафта давомида ҳарорат +22 даражагача кўтарилади

Ҳафта давомида ҳарорат +22 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +4…+9, кундуз кунлари +17…+22 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда 11−12 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғиши мумкин.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

11−14 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.

Фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида душанбанинг иккинчи ярмида ва сешанба куни Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +4…+9 даража, кундуз кунлари +17…+20 даража, баъзи жойларда +22 даражагача бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 11−12 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13−14 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари +6…+9 даража, кундуз кунлари +17…+20 даражагача бўлади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.