Верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Олдин ва ҳозир: «Осиё» сериали актёрлари 18 йил ичида қандай ўзгарди?
10.02.2025

Олдин ва ҳозир: «Осиё» сериали актёрлари 18 йил ичида қандай ўзгарди?

Олдин ва ҳозир: «Осиё» сериали актёрлари 18 йил ичида қандай ўзгарди?
Муаллиф

«Осиё» — 2010 йилларнинг энг шовқин-суронли ва машҳур турк сериалларидан бири. Воқеалар Антакя қишлоқларидан бирида Осиё Козжуоғлу ва Темир Дўған ҳамда уларнинг оилалари ҳаёти атрофида бўлиб ўтади.

image

Ushbi mavsumda Sharm al-Shayxga

icon

Сериал 2007 йил 26 октябрда илк бор Д Каналда эфирга узатилган. У 2 та мавсум ва 71 қисмдан иборат. Ҳар бир эпизод 90 дақиқадан иборат. Режиссёр Жавдат Мержан ҳисобланади. Якуний қисм 2009 йил 19 июнда эфирга берилган.

Турк киносининг энг латофатли актрисаларидан бири, 42 ёшли Туба Буюкустун (Осиё) айни вақтда Франциянинг Париж шаҳрида истиқомат қилади. У UNICEF Goodwill лойиҳасининг Туркиядаги расмий элчисидир. Актриса Netflix томонидан 2022 йилда суратга олинган «Ўзга ўзим» фильмида сўнгги марта роль ижро этди.

Мурат Йилдирим (Темир) ҳам турк киносининг энг олди ва хушбичим актёрларидан бири ҳисобланади. У ҳозир 45 ёшда. Актёр ижодий фаолияти бошида театрда роль ижро этган. Режиссёр ундаги маҳоратни кўриб, катта кинога таклиф қилган. Йилдирим 2024 йилда суратга олинган «Яширин боғ» сериалида бош ролни ижро этди.

Четин Текиндор (Эҳсон Козжуоғлу) турк киноси отахонларидан биридир. У театрда ҳам ўзига хос узоқ йиллик тажрибага эга. Актёр сўнгги йилларда соғлиғидаги муаммолар сабаб кинолойиҳаларда фаол қатнашмаяпти. У 2022 йилдан ҳозирга қадар суратга олинаётган «Қирол балиқчи» сериалида Бурсу Алптекин образини гавдалантириб келмоқда.

Нур Сурер (Наримон Козжуоғлу) ўзининг сиёсий чиқишлари, аёллар ва маҳбуслар ҳуқуқини фаол ҳимоя қилиши билан турк жамоатчилиги орасида обрўли саналади. Актриса 2024 йилда бир йўла учта кинолойиҳада суратга тушди. Шунингдек, у ўтган йилда Нетфлихънинг «Кучли қарсаклар» сериалида қатнашди.

Салма Эргеч (Дафна) Германияда туғилиб, вояга етган. У 5 та тилда равон сўзлаша олади. Актрисанинг асл касби шифокор бўлиб, бир қанча ёндош соҳаларда ҳам мутахассисликларга эга. Эргеч «Осиё»дан кейин бирор машҳур лойиҳада суратга тушмаган. Айниқса, кино ва сериаллардаги иштирокини 2010 йиллардаёқ тугатган. Фақатгина 2021 йилда «Совға» веб-сериалида Умида ролини гавдалантирди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.