Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Онлайн кредит ажратишда вақтинчалик тартиб жорий қилинмоқда
08.10.2024

Онлайн кредит ажратишда вақтинчалик тартиб жорий қилинмоқда

Онлайн кредит ажратишда вақтинчалик тартиб жорий қилинмоқда
Муаллиф

Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобил иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади. Унга кўра, эндиликда фуқаролардан ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтишлари талаб этилади.

Бу талабгорнинг аризани шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига аниқлик киритиш имконини беради.

Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади.

Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.