Ўзбекистонда ишланган «Помидор Дўппи» мулцериали Хитойда ҳам намойиш этилади
Болалар учун «Помидор Дўппи» мулцериалининг биринчи мавсуми бир вақтнинг ўзида Хитойнинг 45 та медиа-платформасида чиқарилди.
Бу хитойлик томошабинларга тақдим этилган биринчи ўзбек мултфилми ҳисобланади. Таъкидланишича, дастлаб сериал таржима қилинган, мослаштирилган, сўнг ҳудудда намойиш этиш учун рухсат олинган.
Студия асосчиси ва сериал режиссёри Павел Ким шундай дейди: «Хитой анимация бозори жуда кучли рақобатга эга. Бу ерда маҳаллий контентга устунлик берилади, чет эл контенти эса чекланиб, қаттиқ сараланади.
Одатда, Хитой бозорига фақат йирик студияларнинг дунёга машҳур блокбастерлари кириб боради. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда яратилган сериалимиз Хитой болалар аудиториясига етиб боргани ва жаҳон хитлари қаторида намойиш этилаётгани бизни жуда хурсанд қилади. Бу эса анимациямизнинг юқори халқаро салоҳиятини тасдиқлайди».
Мултериал Ўзбекистонда «DIP Animation» студияси томонидан ишлаб чиқарилган. Дўппи — дўппи кийган қувноқ помидор, у турли кулгили вазиятларга тушади. Қаҳрамонни ишлаб чиқишда студия болалар ва катталар аудиторияси учун тушунарли бўлган миллий қаҳрамонни яратиш вазифасини ўз олдига қўйган.
Лойиҳанинг биринчи церийалари 2018 йилда Milliy TV телеканали ва ЁуТубеъда намойиш этилган. Бугунги кунда «Дўппи» YouTubeʼда 6 миллион томошабин аудиториясига эга бўлган Ўзбекистондаги энг таниқли қаҳрамон ҳисобланади.
Бугунги кунда мултфилм МДҲдаги 50 дан ортиқ онлайн платформаларда, жумладан, Kinopoisk, IVI, START, KION, Megogo, iTV каби йирик платформаларда намойиш этилмоқда. Қувноқ помидор ҳақидаги мулцериални «Узбекистан Аирwайс» миллий авиакомпанияси бортида ҳам томоша қилиш мумкин.