11.11.2024
                                            
                    
                Блогер Зебо Раҳимова онасига қимматбаҳо совға берди
 
                 
                            
                                                                Муаллиф
                        
                                                                                    Шоҳзамон Шуҳратов
                                                                        21 ёшли блогер Зебо Раҳимова онасига сюрприз тайёрлаб, унга қимматбаҳо совға тақдим этди.
Ўзининг ҳазиломуз видеолари билан танилган блогер Зебо Раҳимова онасига Lixiang автомобилини совға қилди.
У ойисига Tracker совға қилишини айтганини, шу боис қандай автомобиль совға қилишини ҳозирча билмаслигини таъкидлаган.
Блогер онасини автосалонга кўзларини юмган ҳолда олиб келиб, «Ойижонимга» деб ёзилган машинани кўрсатган.
Пост остидаги изоҳларда бир қанча машҳурлар ҳам фикр билдириб, бундай яхши кунлар барчага насиб этишини тилаб қолган.

 
             
         
         
         
     
         
         
         
         
         
         
         
         
         
         
        