Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Париж-2024: Ўзбекистон бокс терма жамоаси рекордини янгилаши мумкин
23.09.2024

Париж-2024: Ўзбекистон бокс терма жамоаси рекордини янгилаши мумкин

Париж-2024: Ўзбекистон бокс терма жамоаси рекордини янгилаши мумкин
Муаллиф

Франциянинг Париж шаҳрида 2024-йилги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон 17 та спорт тури кесимида 50 нафар спортчи билан қатнашмоқда. Бу сафар ҳам бокс терма жамоаси рекорд ўрнатиши кутиляпти. Ушбу мақолада финалолди мулоҳазалар баён этилади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Агар бугунги баҳсда Абдумалик Халоков австралиялик рақибини мағлуб этиб, финалга йўл олса ва беш нафар финалчиларнинг барчаси ғалаба қозонса, Ўзбекистон бокс бўйича турнирда яна биринчи ўринни эгаллайди. Аммо битта кумуш медал ва қолган олтинлар билан ҳам чемпион бўлиш мумкин. Лекин ҳозир гап бу ҳақда эмас.

Рио-2016 Олимпиадасини эслаймиз

Олис Бразилиянинг пойтахти Рио-де-Жанейро шаҳрида 2016-йилда бўлиб ўтган Олимпиадада Ўзбекистон бокс терма жамоаси жами 7 та медал билан биринчи ўринни қўлга киритганди. Ўшанда 3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилган.

Совриндорлар:

  • -49 кг: Ҳасанбой Дўсматов — олтин;
  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров — олтин;
  • -64 кг: Фазлиддин Ғоибназаров — олтин;
  • -69 кг: Шаҳрам Ғиёсов — кумуш;
  • -75 кг: Бектемир Мелиқўзиев — кумуш;
  • - 91 кг: Рустам Тўлаганов — бронза;
  • -56 кг: Муроджон Аҳмадалиев — бронза.

Шу тариқа Ўзбекистон 2016-йилги Олимпия ўйинлари бокс мусобақаларида жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллаган. Ундан кейинги ўринларни мос равишда Куба ва Франция жамоалари эгаллаган. Уларнинг ҳисобида олтитадан медал бўлган.

Шундан сўнг совриндор бўлган спортчиларни тақдирлаш бўйича президент фармойиши имзоланган. Унга кўра, олтин медал эгаларига 200 минг доллар, кумуш медал совриндорларига 100 минг доллар, бронза медалига сазовор бўлганларга эса 75 минг доллар мукофоти пул мукофоти берилган.

Токио-2020 Олимпиадасида боксчиларга нима бўлди?

Кунчиқар мамлакатда ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси 11 нафар (8 нафар эркак, 3 нафар аёл) спортчи билан қатнашди. Аммо якунда фақатгина Баҳодир Жалолов олтин медалга эга чиқди. Шу тариқа Ўзбекистон мусобақани 8-ўринда тугатди.

Унгача эса Элнур Абдураимов, Шаҳобиддин Зоиров, Бобоусмон Батуров ва Миразизбек Мирзахалиловлар чорак финалда, Фанат Қаҳрамонов, Санжар Турсунов ва Дилшодбек Рўзметов эса биринчи ва иккинчи даврадаги жангида мағлубиятга учраганди.

Шунингдек, ушбу Олимпиада ўзбекистонлик боксчи қиз илк марта жангда ғалаба қозонгани билан тарихга кирган. Унга қадар боксчи қизлар ғалабали юришни амалга ошира олмаган. Ушбу тарихни Турсуной Раҳимова ёзган. Аммо у ҳам кейинги босқичда рақибига имкониятни бой берган.

Баҳодир Жалоловга президент топшириғи билан 200 минг доллар пул, Tahoe ва 4 сотихли ҳовли совға қилинган. Шунингдек, боксчи президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан ҳам тақдирланган.

Париж-2024 Олимпиадасидан нималарни кутиш керак?

Бу сафар Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар боксчи (7 нафар эркак, 4 нафар аёл) билан бокс мусобақаларида қатнашмоқда. Улардан 4 нафари финалга чиққан, яна бир боксчи Абдумалик Халоков ҳам бугун ярим финал баҳсини олиб боради.

Ҳозирда финалчилар Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг), Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ўзларининг якуний жангларини қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Улар кейинги 1-2 кунда бирин-кетин рингга чиқишади.

Ҳозирда онлайн рўйхатда Куба, Ирландия ва Украина жамоалари етакчилик қилмоқда. Аммо улар рейтингни узоқ бошқариб тура олмайди. Чунки жамоалар ҳисобида атиги биттадан олтин бор. Ўзбекистон энг ёмон сценарий бўйича олтин ололмасдан мусобақани якунласа, рейтингдан тушиб қолиши мумкин.

Барча кутаётган ҳодиса бугунги жангдан кейин финалчилар сони беш нафарга етса ва Ҳасанбой Дўсматов иккинчи марта Олимпиада чемпионлигини қўлга киритса, Ўзбекистон дарҳол онлайн рўйхатдаги етакчилар орасига қўшилади.

Шундан сўнг қолган финалчилар жангларни мардонавор тарзда ўтказиб, бирин-кетин олтин медалларни қўлга киритса, унда бошқа ҳеч бир жамоа Ўзбекистонни қувиб ета олмайди. Фақатгина Францияда иккита олтин олиш учун имконият сақланиб қолган. Демак, Ўзбекистон 3 та олтин медални қўлга киритса, рўйхатнинг биринчи ўрнидан жой эгаллайди.

Аммо бу натижа эски рекордни янгилаш учун кифоя эмас. Бунинг учун 4 та олтин олиниши керак. Шундагина Ўзбекистон ўзининг Рио Олимпиадасидаги тарихий ғалабасини нафақат такрорлайди, балки ундан ўзиб кетиб, янги саҳифани очади. Бунинг учун эса боксчиларимиздан фақатгина темир ирода талаб этилади.

Айтганча, 8-август куни жанг ўтказадиган боксчиларимиз аввалги рақиблари билан яхши таниш. Ҳасанбой Дўсматов бугунги финалдаги рақиби Биллал Беннама билан Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида баҳс олиб борганди. Ҳасанбой ўшанда биринчи раунддаёқ Беннамани техник нокаутга учратган. Жанг соат 01:35 да бошланади.

Абдумалик Халоков ҳам Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Чарли Сениорга қарши рингга кўтарилган ва уни мағлубиятга учратганди. Ярим финал жанги Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади. Агар у жангда ғалаба қозонса, финалда Мунарбек Сеитбек Уулу ва Хавер Ибанез жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.