23.02.2025
Юлдуз Усмоновага қимматбаҳо совға тақдим этилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Мухлислар Юлдуз Усмоновага муқаддас Каъбанинг калитини совға қилишди. Бу хонанданинг концертида содир бўлган.
Кўплаб тингловчилар бу ҳақиқий калит эмас, катта эҳтимол билан унинг сувенири эканини тахмин қилишмоқда. Унинг калитини олиш имконсиз, деб ёзади мухлислар.
Юлдуз Усмонова совғани олар экан, ҳадъяни берган йигитга қараб, барибир борибсизда дея таъкидлаган. У эса бундай совға Ўзбекистонда фақат сизда бор деган.
Хонанда бу совғадан боши кўкка етганини айтган. Унинг атрофидагилар ҳам ҳадъяни кўриб ҳайратда қолганини кўриш мумкин.