Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Шоу-бизнес: Сўнгги йилларда пластик операция қилдирган юлдузлар
29.09.2024

Шоу-бизнес: Сўнгги йилларда пластик операция қилдирган юлдузлар

Шоу-бизнес: Сўнгги йилларда пластик операция қилдирган юлдузлар
Муаллиф

Ушбу мақолада ташқи кўринишини пластик операциялар ёрдамида бироз ёки кескин ўзгартирган ўзбек шоу-бизнес олами машҳурлари ҳақида сўз боради.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Охирги йилларда пластик жарроҳликнинг шоу-бизнес соҳасида машҳурлиги ортиб бормоқда. Дунё бўйлаб таниқли юлдузлар пластик жарроҳлик амалиётларини оммавий равишда қилдираётган бўлса, бу тренд Ўзбекистон шоу-бизнесида ҳам ўз аксини топди. Эстетик кўриниш ва ёшликни сақлаб қолишга интилиш ўзбек машҳурлар орасида пластик операцияларга бўлган қизиқишни оширди.

Пластик жарроҳликка бўлган қизиқиш сабаблари

Шоу-бизнес оламида ташқи кўриниш катта аҳамиятга эга. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали юлдузларнинг ҳар бир қадамини кузатиб турадиган томошабинлар юлдузларнинг ташқи кўринишидаги ўзгаришларга алоҳида эътибор беради.

Бу босим юлдузларни ёшроқ, гўзалроқ ва ўзига ишонган кўринишга интилишига сабаб бўлмоқда. Бироқ пластик жарроҳликнинг оммалашуви фақат ташқи босим билан чекланмайди. Кўплаб машҳурлар учун бу ўз қиёфасини яхшилаш, ўзига ишончни ҳис қилиш ва касбий муваффақиятларга эришишда ёрдам беради.

Ўзбек шоу-бизнесидаги мисоллар

Ўзбекистон шоу-бизнесининг айрим машҳурлари пластик жарроҳлик амалиётларини рад қилмайди. Ушбу юлдузлар кўпинча бурун тузатиш (ринопластика), юзни ёшартириш (фейслифтинг), лаб ёки ёноқ шакллантиришга мурожаат қилади. Улар пластик жарроҳлик орқали ташқи кўринишларини ўзгартириб, янгича имиж яратади.

Лола

2024 йилда том маънода диққат марказида бўлган санъаткор Лола учинчи фарзандини дунёга келтиргандан сўнг пластик жарроҳлик амалиётига мурожаат қилган. Лола бу ишини яширмайдиган кам сонли қўшиқчилардан.

Фото: Instagram / @lolaofficial_ (2018-yil)
Фото: Instagram / @lolaofficial_ (2023-yil)

У 2021 йилда маммопластика операциясини ўтказган. Бунинг учун Россиядаги машҳур ўзбек шифокори Тимур Ҳайдаровга мурожаат қилган. Лола ўзининг кичик фарзандини 2020 йил август ойида дунёга келтирган. Шундан кейин қомати бироз бузилганини айтган.

Муниса Ризаева

Хонанданинг аввалги қиёфаси билан бугунги ташқи кўриниш унчалик бир-бирига ўхшаш эмас. Тўғри, ёш улғайгач, табиийки ташқи кўриниш ҳам ўзгаради. Аммо хонанда ташқи кўринишидаги ўзгариш фақатгина йиллар билан эмас, пластик жарроҳлик билан ҳам боғлиқ эканлигини яширмайди.

Фото: Instagram / @munisarizaeva (2019-yil)
Фото: Instagram / @munisarizaeva (20124yil)

У 2014 йили бурнини операция қилдирган. Қўшиқчи бурнининг устки қисмидаги бўртиб чиққан суяк экранда ва суратларда бироз хунук кўринган. Илгари клип ва концертларни тасвирга олиш ишларида тасвирчилар, монтаж усталари керакли ракурсда ишлай олмай жуда қийналган. Ризаева шу сабабли пластик жарроҳга мурожаат қилган.

Ҳосила Раҳимова

Сурхон элининг мард қизи дея таърифланадиган хонанда ҳам бир неча бор пластик жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирган. У бундан икки йил олдин туғруқдан кейинги кесарча-кесиш амалиётидан қолган чандиқларни жарроҳлик йўли билан тўғрилатган.

Фото: Instagram / @hosila_singer (2018-yil)
Фото: Instagram / @hosila_singer (2023-yil)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ҳам операция бўлганини яширмайди. Унинг таъкидлашича, ҳеч бир аёл ўз ташқи кўринишига бефарқ бўла олмайди. Охирги йилларда Ўзбекистонда ҳам пластик жарроҳлик соҳаси ривожлангани ва нархлар ҳамёнбоп экани кишини хурсанд қилади.

Дилфуза Исмоилова

«Тошкентнинг шўх қизи» сифатида танилган Дилфуза Исмоилова бу йил 56 ёшни қаршилади. Унинг ҳаракатлари қўшиқда айтилганидек ҳамон шўх ва қувноқ. Ҳаёт қийинчиликларида тобланган ижодкор кўнглидагиларни атрофдагилардан яширмайди. Аксинча, бахтли турмуши ортидаги қийинчиликлар ҳақида одамлар билишини истайди.

Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova (2019-yil)
Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova (2023-yil)

У бундан бир неча йил олдин қовоқларини операция йўли билан олдирган. Санъаткор бунга мажбур бўлганини айтади. «Ўшанда қовоғимга яра чиқиб, қаттиқ оғриқ қолганди. У бир неча кунда катталашиб, кўзимни очолмай қолгандим. Шундан сўнг шифокорлар қовоқларимни олдиришни маслаҳат беришди», — дейди Исмоилова.

Феруза Жуманиёзова

Хонанда узоқ вақт ижодий танаффусда бўлди. Буни айримлар тақиқлар билан, бошқа бировлар эса хонанданинг тўлишиб кетгани учун саҳнага чиқишни истамаётгани билан боғлашган.

Фото: Instagram / @feruza_jumaniyozova (2020-yil)
Фото: Instagram / @feruza_jumaniyozova (2020-yil)

Қўшиқчи 2020 йилнинг ноябрь ойида ошқозонни кичрайтириш амалиётини бошидан ўтказди. У қисқа фурсат ичида ортиқча вазндан халос бўлиб, айни пайтда яна фаол ижодга қайтган.

Мубина Аббосхонова

Mubinlolo номи билан танилган 20 ёшли инстаблогер ўзининг ташқи кўриниши билан доим эътибор марказида бўлиб келган. Унинг постлари остида минглаб ҳейтга тўла изоҳлар ёзилади. Аммо унинг ўзи бундай обуначиларга умуман эътибор бермаслигини таъкидлайди.

Фото: Instagram / @mubinlolo (2023-yil)
Фото: Instagram / @mubinlolo (2024-yil)

У 2024 йил бошида ринопластика операциясини ўтказди. Блогер бурни қийшиқ эканини доим таъкидлаб келган, март ойида эса бу нуқсондан тўла халос бўлган. Мубина, шунингдек, маммопластика операциясини ҳам ўтказган. Бу ўзига бўлган ишончни оширганини айтади.

Муборак Абдуллаева

Машҳур инстаблогер операцияга қадар 130 килограмм тош босганини айтади. У қандли диабет билан оғриган. Шу сабабли узоқ вақтгача ҳаётига ўзгартириш киритишга қўрққан. Аммо ижодкор 2023 йилда ошқозон кичрайтириш операциясини ўтказишга қарор қилган.

Фото: Instagram / @muborakabdullayevaa (2023-yil)
Фото: Instagram / @muborakabdullayevaa (2023-yil)

У жарроҳлик амалиётини Туркиядаги касалхонада ўтказган. Ўшанда Абдуллаеванинг мухлислари унга омад тилаб, наркоздан уйғонишини узоқ вақт кутишган. Ҳозирда блогернинг соғлиғи аъло даражада, у вазн инсоннинг кайфиятига бевосита таъсир қилишини таъкидлаб, ҳозир хурсанд эканини айтади.


Пластик операция — киши организмидаги шикастланган бирор аъзонинг шакли ва функциясини қайта тиклаш, туғма ва ҳаётда орттирилган нуқсон, камчиликларни тўғрилаш. Пластик хирургияда тўқималарнинг жойи ўзгартирилади, бемор гавдасининг бошқа қисмидан олинган тўқималар кўчириб ўтказилади.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.