Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Қандай қилиб инсонни аниме услубида: қўлда ва AI-воситалари ёрдамида чизиш мумкин
22.10.2024

Қандай қилиб инсонни аниме услубида: қўлда ва AI-воситалари ёрдамида чизиш мумкин

Қандай қилиб инсонни аниме услубида: қўлда ва AI-воситалари ёрдамида чизиш мумкин
Муаллиф

Агар сиз касбингизга кўра эмас, балки қалб амри билан рассом бўлсангиз ва аниме услубида расм чизишни ўрганишни жуда хоҳласангиз, унда тескари қўллар рукни очиқ деб эълон қилинади. Бу ерда биз барча сирларни ошкор этамиз ҳамда буни AI воситалари ва ўргатувчи видеолар орқали амалга оширишга ёрдам берамиз. Бу эҳтиёткорлик, эпчил қўллар ва ҳеч қандай фирибгарликсиз амалга ошади!

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Аниме услубидаги расм чизиш асослари

Аниме услубидаги расм – бу осон иш эмас. Жараённинг ўзи вақт, ҳафсала ва сабр-тоқат талаб қилиши билан бирга, ўзингизнинг бадиий услубингизни акс эттириш имконини ҳам  бериб, чексиз завқ бахш этади.

Аниме услубида расм чизиш: кўрсатма

  • Сизга қоғоз, юмшоқлиги турлича бўлган қаламлар тўпламидан иборат иш қуроллари керак бўлади. Чизгиларни оддий қаламдан бошлашни ва штрихлаш учун юмшоқроқ қаламлардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Ўчирғич ва чизғич ҳам тузатиш ҳамда асос ясашда асқотади.

  • Юз мутаносиблигини ўрганинг. Анимеда юз мутаносиблиги ҳақиқийсидан фарқ қилиши мумкин. Одатда кўзлар каттароқ, юзнинг пастки қисми эса кесилганга ўхшайди. Чизишни овал ёки доирадан бошланг - бу бош учун асос ҳисобланади. Кўз чизиғи ва юзнинг бошқа белгиларининг жойлашувини белгилаш учун уни тенг қисмларга ажратинг.

  • Юз қиёфасини чизинг. Белгиланган чизиқ бўйлаб катта ифодали кўзларни чизинг. Ҳар бир кўзни учта асосий қисмга бўлиш мумкин: юқори қовоқ, пастки қовоқ ва кўз айланасии. Киприк, кўз айланаси ва қорачиқ каби деталларни қўшинг. Кўз шуъласи кўзларга нур бахш этади. Аниме услубида бурун жуда оддий чизилади - бу кичик чизиқ ёки нуқта. Аммо оғиз сизнинг қаҳрамонингизнинг характерини ифодалаши керак.

  • Соч турмагига аниқлик киритинг. Анимелардаги сочлар ўзига хос, услубий шаклга эга. Мос услубни аниқлаш учун бир нечта синов қораламаларини тайёрланг. Сочнинг ҳажми ҳақида унутманг – бу турмакни янада динамик қилиб кўрсатади.

  • Тафсилотларни қўшинг. Шаклни тўлиқ чизиб бўлганингиздан сўнг, тафсилотларни, масалан, кийимдаги бурмалар ва аксессуарларни қўшинг. Штрихлашнинг турлича техникасини қўллашни унутманг - улар тўғри ёруғлик ва сояни яратишда жуда керак.

Анимедаги юзлар услуби ва уларни қандай тасвирлаш мумкин?

Классик услуб

Юз юқори қисмининг ярмини егаллаган катта кўзлар. Кичик бурун ва кичкина оғиз. Юз юрак ёки овал шаклида.

Чиби қаҳрамонларидаги услуб

Бош танага қараганда катта. Кўзлар янада каттароқ - гўё ликопчага ўхшайди, юз чизиқлари эса соддалашган ва бироз думалоқ. Оғиз ва бурун нуқталар ёки қисқа чизиқлардек тасвирланади.

Реалистик услуб

Юз мутаносиблиги ҳақиқатга яқинроқ, тафсилотларга бой. Кўзлар ҳақиқийдан кўра каттароқ, аммо классик услубга қараганда анча кичикроқ. Тери тафсилотига алоҳида эътибор қаратилади – бунга соялар ва текстура билан ишлаш ёрдамида эришиш мумкин.

Аниме услубидаги расм – мутаносбликлар билан синовлар

Кўз ўлчамини ўзгартириш: қаҳрамон янада ёши каттароқ ёки болаларча кўриниши учун кўзларни катталаштириш ёки кичрайтиришга ҳаракат қилинг.

Юз шакли: юзни янада бурчакли ёки думалоқлаштирган ҳолда – қаҳрамонингизнинг табиатига қараб, ўзгартиринг.

Бурун узунлиги ва оғиз шакли: турли ҳис-туйғуларга эришиш учун мазкур чизгилар билан ишланг.

Аниме услубидаги инсон сочлари қандай чизилади?

  1. Умумий услуб беринг. Анимедаги сочлар силлиқ ва текис, жингалак ёки йиғилган бўлиши мумкин. Услубга аниқлик киритган ҳолда сиз турмак шаклини яхши тасаввур қилишингиз мумкин.

  2. Турмакнинг асосий шаклидан бошланг, бу соч ўсиши йўналишини акс эттиради. Асосий толалар қандай ётишини тушуниш учун уларни тасвирланг.

  3. Текстура билан ишланг. Расмга теранлик бахш этиш учун кичикроқ ва реалистик толаларни қўшинг. Сочларга жило ва соя таъсирини яратиш мақсадида штрихлашдан фойдаланинг. Рассомлардан лайфхак: ингичка чизиқлар соч турмагига янада майинлик ва енгиллик бағишлаши мумкин.

4.   Шуълаларни ҳам унутманг. Анимеда услублаштиришда муҳим элемент - сочларга жило ва жонлиликни берувчи шуъладир. Ёруғлик манбаини аниқланг ва қатъий чизиқлардан қочган ҳолда ёруғроқ соҳаларни қўшинг.

5.   Соч ранги ёки бўяш машғулотини танланг. Сочлар исталган - табиийдан фантастикагача кўринишдаги рангларда бўлиши мумкин. Ранг танлаш кўпинча қаҳрамоннинг кайфияти ёки табиатига боғлиқ бўлади. Вау-эффектга эришиш учун градиентлар ва рангларга ўтишдан фойдаланинг.

Энди эса расм чизишнинг анча мураккаб даражасига, қиёфа шаклини чизишга ўтамиз.

Аниме услубида одам танасини қандай чизиш мумкин

  • Танани: бош, гавда, қўл ва оёқлар каби бир неча қисмларга ажратинг. Одатда, бош тана умумий узунлигининг еттидан бир ёки саккиздан бир қисмини ташкил қилади.

  • Скелет чизмасидан бошланг - қўл ва оёқларни қайд этиш учун таёқчалар, бўғимларни белгилашда оваллар, бош учун катта бўлмаган доира ва тана учун тўртбурчак чизинг.

  • Тана мувозанати учун таянч ўқ вазифасини бажарувчи вертикал чизиқ чизинг. Бу тана қисмларини бир-бирига нисбатан тўғри жойлаштиришга ёрдам беради.

  • Торснинг юқори ва пастки қисмлари учун чизиқлар чизинг. Аёлларда бел ничбатан ингичкароқ, эркакларда эса тўғри ёки В-симон шаклда бўлади. Кўкрак қафаси ва бел ҳолатини аниқланг.

  • Бўғимларга (елкалар, тирсаклар, тиззалар) эътибор берган ҳолда, қўл ва оёқлар чизмаси учун цилиндрлардан фойдаланинг. Қўллар одатда соннинг ўртасигача етади, билак ва бармоқ анимеда бироз қисқариши мумкин.

  • Бармоқлар ва оёқ бармоқларини соддалаштирган тарзда чизиш мумкин, лекин асосий шакллар ҳамда бармоқларни эсдан чиқарманг. Аввал умумий шаклларни чизинг, кейин эса тафсилотларни қўшинг. Детализациялаш ва либос.

  • Мушакдор қаҳрамонлар учун мушак гуруҳларини чизинг, нозикроқ қиёфаларда эса шаклларни нозикроқ қилинг.

  • Ҳолат мутаносиблигини ва динамикасини яшироқ тушуниш мақсадида бошқа рассомларнинг асарлари ва референтларни ўрганинг.

  • Синаб кўринг: мутаносиблик қандай қилиб ўзгараётганини ҳис қилиш учун қаҳрамонларни турли вазиятларда чизиб кўринг.

Аниме услубида қандай қилиб кийимларни ифодалаш мумкин?

Кийим шаклини аниқлашдан бошланг. Нимани кўрмоқчисиз? Эҳтимол, бу қандайдир ёпишиб турадиган ёки эркин турадиган либосдир. Кийим кўриниши қаҳрамонга 100% мос келиши, унинг ички дунёсини кўрсатиб бера олиши керак. Либоснинг асосий чизиқларини тана устидан чизган маъқул. Бу кийим қандай ўтиришини ва қаҳрамон танаси билан ўзаро мослашишини тушунишга ёрдам беради.

Кийимдаги бурмаларни эътиборсиз қолдирманг - улар қаҳрамонга яна ҳақиқийлик қўшади. Бурмалар кўпинча букиладиган ва тортиладиган: тирсаклар,  тиззалар, қўлтиқ, бел атрофи ва бошқа нарсаларга тегиб турадиган жойларда пайдо бўлади. Бурмалар қаҳрамоннинг ҳаракати ва ҳолатини қанчалик намойиш этиши ҳақида ўйлаб кўринг. 

Кийим ҳақиқий инсоннинг жавонидан олингандек кўриниши учун унга катак, чизиқ ёки нақшлардан иборат шакллар ва деталларни қўшинг. Чоклар, тугмалар, чўнтаклар ва занжирсимон ёпқичларга эътибор беринг. Аксессуарларсиз бўлиши мумкинми? Аниме қаҳрамонида бу шарф, камар, тақинчоқлар бўлиши мумкин.

Аниме услубида мукаммал либосни тасвирлаш учун кузатувчанликни машқ қилинг: севимли аниме сериалини томоша қилинг, комиксларни варақланг, Пинтерест ва ҳатто дизайнерлар лукбукларидаги референсларни изланг. Энди еса амалиётга киришинг.

Расмда ҳиссиётларни қандай қилиб тасвирлаш мумкин?

Либослар билан ҳаммаси тушунарли бўлса, ҳиссиётли расмда қийинчиликлар бўлиши мумкин. Лекин уларни ҳам уддаласа бўлади.

Юз орқали

Кўзлар, қошлар ва ҳатто қорачиқлар. Кўзлар нафақат инсон қалбининг, балки жонсиз қалбнинг ҳам кўзгусидир. Уларнинг ўлчами ва шаклини ўзгартириб, ҳис-туйғуларнинг бутун уйғунлигини изоҳлаш мумкин. Аниме қаҳрамонларининг катта очилган кўзлари қувонч ва ҳайратни, ярим ёпиқ кўзлари эса зерикиш ва чарчоқни ифодалайди.

Қошларнинг юқорига кўтарилиши ҳаяжон ёки ҳайратдан дарак берса, чимирилган қошлар диққатни жамлаш, баъзида эса ғазабни англатади.

Кўз қорачиғининг марказда бўлиши - қаҳрамон кайфияти нейтрал, юқорига сурилгани – хаёлпарастликни билдиради.

Оғиз ва лаблар

Агар лабларнинг иккала бурчаги бироз кўтарилган бўлса, бу қувонч, агар биттаси бироқ кўтарилган бўлса, масхара ва нафратни англатади. Катта очилган оғиз кулги ёки қичқириқни, жағнинг қисилиши эса норозилик ва ғазабни ифодалайди.

Гавда ҳолати ва туриши орқали

Бошнинг елкага эгилиб туриши = қизиқувчанлик ёки ноз-карашмани, пастга эгилиши эса қайғу ёки умидсизлик белгисидир. Бошни бир томонга буриш ишончсизлик ёки ўйчанликни қайд этиши мумкин.

Қаҳрамон ҳолати расмда ҳис-туйғуларни беришда муҳим рол ўйнайди. Кўкракка қўйилган қўллар ёпиқлик ёки ҳимояни, эркин ёки бўшашганлик эса тинчланганлик ва яхшилик ҳақида ҳикоя қилади.

Тафсилотларни кўздан қочирманг: сиқилган муштлар қаҳрамонингиздаги ишонч, қатъият ёки ғазабни билдирса, очиқ бармоқлар бўшашиш ёки ҳайратни акс эттиради.

Аниме услубидаги қаҳрамонни қандай бўяш мумкин?

Воситалардан бошлаймиз. Сиз анъанавий: маркерлар, акварел ёки рангли қаламлардан фойдаланишингиз мумкин. График планшет ва расм чизиш учун дастурий таъминотга (Photoshop, Clip Studio Paint, Procreate ва бошқ.) ўхшаш рақамли дастурлар ҳам бўлиши мумкин.

Ранглар мутаносиблиги режасини тузамиз. Қаҳрамоннинг териси, сочлари, кийимлари ва аксессуарлари учун асосий рангларни аниқланг. Расмнинг кайфияти ва услубига мос келадиган ранг чизмасини танланг.

Бўяш катта жойлардан бошланади. Тери, соч, кийимлар. Бу ишнинг умумий оҳанги ва муҳитини яратишга ёрдам беради. Табиий ёруғликка риоя қилинг: ранглар ва сояларни тўғри тақсимлаш учун ёруғлик манбаини аниқланг.

“Рақамли” ишлашда таҳрирни енгиллаштириш ва алоҳида қисмларни қўшиш мақсадида тери, либослар ва соч каби турли қатламлардан фойдаланинг.

Теранлик ва ҳажмни кўрсатиш учун сояларни қўшинг. Сояларни яратиш мақсадида асли тўқ бўлган ранглардан фойдаланинг. Жилоларни ҳам унутманг – улар сиртни янада жонлантиради.

Ёруғ ва қоронғи соҳалар ўртасида равон ўтиш учун енгил градиентлар. Бу тери ва сочнинг ҳақиқийлиги учун фойдали бўлиши мумкин.

Элементларни кучайтириш учун аниқ чизиқларни ишлатинг. Ёки қаҳрамон чизгиларини ажратиб кўрсатиш мақсадида бўёқ чизиғини қўлланг. Нозик, нафис чизиқлар исталган нафосатни яхшироқ ифодалайди.

Текширинг ва тузатинг. Орқага бир қадам ташланг ва ранглар мутаносиблиги уйғунлигини баҳоланг. Эҳтимол, дам олиб, ишни кейинроқ кўздан кечириш учун қайтиш керакдир. Бу унга янгича нигоҳ билан қараш ва ишни тугаллаш соҳаларини кўриш имконини беради.

Сўнгги мазмунга бой ёки ёрқин тузатишларни киритинг. Ҳаммаси стилистика мувофиқлиги ва қаҳрамоннинг ўзи учундир.

Инсонни AI ёрдамида аниме услубида қандай тасвирлаш мумкин

AI воситаларидан фойдаланган ҳолда аниме услубида қаҳрамонни тасвирлаш қизиқарли ва фойдали тажриба бўлиши мумкин. Қуйида буни амалга ошириш учун бир неча лайфхаклар келтирилган:

AI воситаларини танлаш

  • Тасвирларни генерация қилиш хизматлари

Сизнинг дидингизга кўра, аниме қаҳрамонларини яратишга ёрдам берадиган Artbreeder, DeepArt ёки Midjourney платформаларидан фойдаланинг. У ерда ҳақиқий бетакрор тасвир яратиш учун турли услублар ва хусусиятларни уйғунлаштириш мумкин.

  • AI функсияли график муҳаррирлар

AI билан интеграцияланган Adobe Photoshop каби дастурлар расмларни яратиш ва таҳрир қилишда ёрдам бериши мумкин. Масалан, Content-Aware Fill функwиясидан АI ёрдамида автоматик равишда фонни тўлдиришда фойдаланади. Анимация услубини яратишни осонлаштирадиган мўйқаламлар ва ёрдамчи воситаларни таклиф қиладиган Clip Studio Paint ёки Procreate дастурларидан фойдаланинг. Яратиш жараёни.

  • Референсларни тўплаш

Дастлаб сизни илҳомлантирадиган, қаҳрамонни қандай кўришни хоҳлашингизни тушунадиган тасвирлар ва расмларни тўпланг. Бу мавжуд анимелар ёки ёқтирган услубдаги бошқа тасвирлар бўлиши мумкин.

  • Асосий чизгини яратиш

Агар АI функциясидаги дастурлардан фойдалансангиз, улар сизга тезда чизги ёки қаҳрамон чизгисини яратишга ёрдам беради. Баъзи воситаларда параметрлар ва ползункалардан фойдаланган ҳолда асосий фильтрларни: юз кўриниши, кийиниш услуби ва ҳолатни бериш мумкин.

  • АI ёрдамида деталлаштириш

АI ранг, текстура каби тафсилотларни қўшиши ва ютуқли ёруғликни созлаши мумкин. Айрим воситалар тасвирни таҳрир қилади, сояларни қўшади ва ҳатто тажрибали рассом ҳам қила олмайдиган нозиклик билан силлиқ градиентларни яратади. Тасвирингизнинг сифати ва тафсилотларини унинг аниқлигини йўқотмасдан туриб, “upscaling” функцияси учун АIдан фойдаланинг.

  • Якунлаш: ишлов бериш ва тузатиш. АI билан ишлагандан кейин тузатиш ёки қўшимча тафсилотларни қўшиш учун муҳаррирлардан фойдаланинг, чунки сизнинг якуний чизгиларингиз расмга янада мукаммаллик бахш этади.

Ва энг муҳими: расм чизишда қатъий қоидалар, доиралар ва чекловлар йўқлигини ёдда тутинг. Аниме услубидаги расмда сизнинг ўзига хос услубингиз ва ижодингиз ҳал қилувчи рол ўйнайди. Машқ қилинг, тажриба ўтказинг ва хато қилишдан қўрқманг.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.