17.01.2025
Абдуқодир Ҳусанов ярим тунда Манчестерга учиб борди
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Англиянинг Манчестер шаҳрига Сити клубининг бизнес жетида учиб келди.
Унга агенти Гаират Ҳасбиуллин ҳамроҳлик қилган. Мутахассис Ҳусанов номидан очилган каналда парвоз ҳақида хабар берди.
«Ваниҳоят, кетяпмиз. Энди расман эълон қилиш мумкин. Янгиликларни доимий равишда кузатиб боринг», — дейилади видео давомида.
Ушбу бизнес жет парвозини қарийб 2,5 минг одам жонли равишда кузатиб борди. Самолёт Тошкент вақти билан 00:07 да Манчестер аэропортига қўнди.