2024 йилнинг энг юқори даромад келтирган фильмлари эълон қилинди
2024 йилда премьера қилинган ва энг юқори даромад келтирган фильмлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда «Тотал Фильм» хабар берди.
Қайд этилишича, тарихда илк бор энг кўп пул ишлаган 10 та фильмнинг барчаси сиквеллар бўлган. Жумладан, биринчи ўринни 1,698 миллиард доллар билан «Бошқотирма 2», иккинчи ўринни 1,337 миллард доллар тўплаган ҳолда «Дедпул ва Росомоха», учинчи поғонани эса 967 миллион доллар даромад билан «Яхши бўлиш осонми 4» кинокартиналари эгаллаган.
Бундан ташқари, ўнликдан «Дюна 2» (712 миллион доллар), «Годзилла ва Конг» (571,7 миллион доллар), «Кунг Фу Панда 4» (500 миллион доллар) «Битлжус Битлжус» (451 миллион доллар), «Веном: Сўнгги рақс» (435 миллион доллар), «Ёмон йигитлар 4» (404,4 миллион доллар) ва «Маймунлар сайёраси: Янги қироллик» (397 миллион доллар) кинокартиналари ҳам ўрин олди.
Маълумотларга кўра, йил охиригача рейтинга «Ёвуз: Ғарб жодугари ҳақида эртак» мусиқий фильми ҳам кириши мумкин. Кинокартина шу ҳафтада премьера қилинди ва ҳозиргача 164 миллион доллар даромад кўрди.