/
/
Шахмат Олимпиадаси. 6-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди
17.09.2024

Шахмат Олимпиадаси. 6-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди

Жавоҳир Синдоров дастлабки баҳсда мағлубиятга учради, икки Нодирбекнинг ғалабаси ва Шамсиддин Воҳидовнинг дуранги эвазига амалдаги чемпионлар Исроилдан ғалабани тортиб олди.

Муаллиф
Шахмат Олимпиадаси. 6-турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди

Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

6-тур доирасида 16-центябр куни Ўзбекистон эркаклар жамоаси Исроил термасини қабул қилди. Қизлар эса Нидерландия шахматчиларига қарши дона сурди.

Жавоҳир Синдоров дастлабки баҳсда мағлубиятга учради, икки Нодирбекнинг ғалабаси ва Шамсиддин Воҳидовнинг дуранги эвазига амалдаги чемпионлар Исроилдан ғалабани тортиб олди.

Ўзбекистонлик қизлар Нидерландия билан муросасиз кечган учрашувда дуранг қайд этди.

Эркаклар:

Ўзбекистон — Исроил 2,5 : 1,5  

  • Нодирбек Абдусатторов — Максим Родштейн 1:0;
  • Нодирбек Якуббоев — Идо Горштейн 1:0;
  • Жавоҳир Синдоров —Тамир Набати 0:1;
  • Шамсиддин Воҳидов — Иля Смирин 0,5 : 0,5.

Аёллар:

Ўзбекистон — Нидерландия 2:2

  • Афруза Ҳамдамова — Элине Роэберс 0,5 : 0,5;
  • Нилуфар Якуббоева — Жаокин Пенг 0,5 : 0,5;
  • Умида Омонова — Мачтелд Ван Фореэст 0:1;
  • Нодира Нодиржонова — Анна-Мая Казарян 1:0.

6-турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда. Қизлар жамоаси эса 9 очко тўплаб 170 давлат ичида 15-ўринда бормоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар