РУ
O’Z
UZS
/
/
Ситора Фармонова никоҳ тўйи бўйича катта сирни айтди
14.11.2024 (янгиланди 15.11.2024)

Ситора Фармонова никоҳ тўйи бўйича катта сирни айтди

Ситора Фармонова никоҳ тўйи бўйича катта сирни айтди

40 ёшли актриса Ситора Фармонова тез орада турмушга чиқади. Унинг никоҳ оқшоми Дубайдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтади.

Шу кунларда актриса Ситора Фармонованинг турмушга чиқиши мавзуси долзарб бўлиб турибди. Унинг мухлислари бўлажак турмуш ўртоғи ким эканига қизиқмоқда.

12 ноябрь куни актрисанинг қиз базми бўлиб ўтди. Никоҳ кечасида унинг бир ўзи, куёвсиз иштирок этди. Кечага таниқли санъаткорлар ҳамда блогерлар келди.

Фармонова яқинда берган интервьюларидан бирида катта тўйи қандай тартибда ўтказилиши ҳақида қисқача маълумот берди. У тўйга ҳеч қандай камера киритилмаслигини айтди.

«Дубайда бўлиб ўтадиган никоҳ тўйига бирорта ҳам камера киритилмайди. Бахт тинчликни яхши кўради. Бахт ўзи ҳақидаги бақир-чақирларни ёқтирмайди. Менинг шахсий ҳаётим фақат ўзимга аён бўлишини истадим.

Мухлисларим эса ижодимни, умуман олганда, мен нимани маъқул деб билсам, шуларни билгани маъқул. Бахтимга ортиқча назар ва кўзлар тегишини хоҳламайман», деб таъкидлади санъаткор.

40 ёшли Ситора Фармонованинг ўзи интервьюларидан бирида асли ўзбекистонлик, ҳозирда Дубайда яшайдиган Муҳаммад исмли инсонга турмушга чиққани ҳақида айтиб ўтганди.

Куёвнавкар маросимида ҳамда никоҳ оқшомида куёвнинг кўринмагани ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг эътиборини тортган. Актриса  ушбу саволни жавобсиз қолдиришни маъқул кўрган.

Бошқа бўлимлардан материаллар