Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ситора Фармонова: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар
10.11.2024

Ситора Фармонова: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар

Ситора Фармонова: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар
Муаллиф

Бетакрор роллари билан минглаб мухлислар қалбидан жой олган латофатли актриса ҳақида барча маълумотларни шу мақоладан топасиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ситора Фармонованинг ёши

2024 йил 20 август куни Ситора 40 ёшни қаршилади. У 1984 йилда туғилган. У арслон буржи остида дунёга келган. Бунга актрисанинг роллардаги сарвқомат қаҳрамонлари ҳам мисол бўла олади.

Ситоранинг таржимаи ҳоли

Ситора Фармонова 1984 йилнинг 20 августида Бухоро шаҳрида туғилган. 13 ёшлигида оиласи билан Тошкентга кўчиб ўтган. Унинг укаси ва синглиси бор. Фармонова Санъат институтини битирган.

Ситора Фармонова 13 ёшга тўлганида оиласи билан Тошкентга кўчиб келган. Афсуски, оила бошлиғининг бирдан касалликка чалиниши оила учун ниҳоятда оғир кечган.

Оиланинг бошига тушган мусибатдан сўнг актрисанинг онаси иш излашни бошлаган. Аммо  шунча йил уйдан кўчага чиқмаган аёл қандай қилиб пул топишни ўйлаб боши қотади. Тўнғич фарзанди эса рўзғор юкини ўз зиммасига олган.

У 16 ёшида клипда кичик эпизодик ролни ижро этган. Ундан кейин эса «Аёл зоти» фильмида ҳам кичик эпизодда ўйнаган. 2004 йили «Хавфли бурилиш» фильмига таклиф этишган. Шу фильм актрисанинг катта карьераси бошланишига сабабчи бўлган.

Ситоранинг ижодий карьераси

У бир неча ўзбек кинокомедиясида, жумладан, «Хавфли бурилиш» (2004), «Менинг акам бўйдоқ!» (2011) ҳамда «Энди дадам бўйдоқ?» (2013) фильмларида ўйнаган роллари билан ўзбек кино оламида шуҳрат қозонди.

Фармонова яна режиссор Веит Ҳелмернинг «Байконур» (2011) фильмида ўйнаган роли билан таниқлидир. Фармонова олмон режиссори олган фильмда роль ўйнаган биринчи ўзбек актрисасидир. Фармонова қўшиқ ҳам куйлайди. У «Баҳор-куз» қўшиғи билан Ўзбекистонда танилди. Қўшиққа мухлислар ҳамда танқидчилар юқори баҳо берди.

2015 йилдан бери Фармонова «Азия МИХ» Бишкек жамоаси таркибида КВН фестивалида иштирок этиб келади. 2016 йилнинг июлида актриса КВН ўйинларининг бирида „миллатини кулгига қолдиргани учун“ танқидга учради. Бунинг ортидан «Ўзбекнаво» Фармонованинг лицензиясини тўхтатди.

Уятсиз фильмдан тушган таклиф

Актриса Ситора Фармоновага уятсиз саҳналари бўлган Голливуд фильмида суратга тушиш учун 700 минг доллар гонорар таклиф қилишгани ҳақида айтиб ўтганди.

2008 йилда менга Голливуддан таклиф бўлган. Бу Sony Entertainment Production ва ТНТ телеканалининг қўшма лойиҳаси эди. Қўлимга қиймати 700 минг доллар бўлган икки йиллик шартнома келиб тушган. Бу таклифдан жудаям хурсанд бўлганман. Лекин кейин билсам сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналари бошланар экан. Мен бундай саҳналарни ўйнамайман, деганимда, менга сизда дублёр бўлади, дейишган. Лекин у саҳналарда мен эмас, дублёр ўйнаётганини саҳна ортидагилар билади, томошабин эса бу саҳналарда мени кўради.

350 та қисмли сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналар бошланади. Бу дегани 300 та қисмда шундай саҳналар бўлади, дегани. Томошабин сериални кўргани сари мендан нафратланишни бошлайди. «Ўзбекистондан чиққан қиз шунақа кинода роль ўйнабди», дейишади.

Ўша 700 минг долларни олдим, бир, икки, беш ёки ўн йил ерман. Лекин бу кино чиққанидан кейин дадам қандай бош кўтариб юради? Оила аъзоларимнинг ҳоли нима кечади? Хуллас, бу таклифни рад этганман. Кўпчилик нега ундай қилдинг, бу таклиф орқали сенга Голливудга йўл очиларди, дейишган. Мен уларга «мени Голливудга йўл эмас, оила аъзоларим, уруғ-аймоғим кўпроқ қизиқтиради», деганман, дейди Ситора Фармонова.

Ситора Фармонова атрофидаги миш-мишлар

Ситора Фармонова 2020 йилда ўзидан 15 ёш кичик блогер Дониёр Қаюмов билан яқин муносабатда экани ва уларнинг турмуш қуриши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бунга эса Дониёр Қаюмов ва Ситора Фармонованинг биргаликда суратга тушган расмлари ва видеолари сабаб бўлган.

Орадан бир ой ўтиб блогер Ситора Фармонова билан муносабатлари тугаганини, бу эса актриса гап-сўзларга ишонгани туфайли бўлганини таъкидлаган. Вақт ўтиб уларнинг иккаласи ҳам саҳифасидан бирга тушган сурат ва видеоларини ўчириб ташлаган.

Ситора Фармонованинг шахсий ҳаёти

Актриса 40 ёшга кириб, энди турмуш қурмоқда. У шу пайтгача келган барча совчиларни рад этган. Санъаткорнинг онаси бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайди:

Ситора қизим мен ишимни биринчи ўринга қўяман, карьера қиламан, деб меҳнат қилиб юрди. Ситорага совчи қўйган йигитлар битта шарт қўйди: «Санъатингизни ташлайсиз», деган. Қизим шунча йил меҳнат қилдим, турмушга чиқаман деб, санъатни ташламайман, деб кўнмаган, дейди Замира Фармонова.

Алоҳида қайд этамиз, Тошкент шаҳрида 3 ноябрь куни «Заковат»нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтди. Унда Ситора Фармонова бошловчилик қилганди. Тадбирда қатнашган журналист Сардор Комилов актрисани тўйи ҳақидаги саволлар билан сўроққа тутган ва бир қанча қизиқарли жавобларни олган.

Санъаткорнинг айтишича, бўлажак умр йўлдоши ўзи билан баравар, яъни 1984 йилда туғилган. Дубайда тадбиркорлик билан шуғулланади. Миллати ўзбек. «Оилавий дўст бўлганмиз. Совчилик орқали муносабат қурдик. Севги-муҳаббат деганлари бўлмади. Озғин эмас, семиз эмас, кал ҳам эмас», — деб таъкидлаган актриса.

Маълум қилинишича, актрисанинг бўлажак турмуш ўртоғининг исми Муҳаммад. У барча яқинларини тўйга таклиф қилганини айтган, аммо никоҳ оқшомининг санасини ҳозиргача ошкор қилмаган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.