7–9 декабрь кунлари ҳафта охирларида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» жорий иш ҳафтасининг якунида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат анча совуқ бўлиши ва қор ёғиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳаво бироз булутли бўлади, 7 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 8-9 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ; 8 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 9 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 7 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 8-9 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ- 3° илиқ; 8 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; 9 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 8 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда кучсиз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; 8 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; 9 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 7 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ; 8 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 9 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 7 ва 9 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда кучсиз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 8 декабрда кечаси ва кундузи 3° совуқ- 2° илиқ; 9 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 3-8° илиқ, 8 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 9 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 7 ва 9 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда кучсиз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 8 декабрда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ; 9 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимолдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 8 декабрда кечаси ва кундузи 5-10° совуқ; 9 декабрда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.