Ўзбекистон шаҳарларидан Хитойга янги автобус қатновлари жорий этилади
Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан қўшни давлатларга янги автобус қатновлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Хусусан, Бухоро — Туркистон, Тошкент — Уфа, Нукус — Урумчи йўналишлари йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги қатновларни амалга ошириш истагидаги ташувчиларга ҳамкорлик таклиф қилди.
Халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан қўшни давлатларга янги автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Янги халқаро йўналишлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Қозоғистонга
- Бухоро — Туркистон;
- Урганч — Актау;
- Фарғона — Олмаота (Тожикистон орқали).
Тожикистонга
- Самарқанд — Душанбе;
- Бухоро — Душанбе.
Қирғизистонга
- Андижон — Ўш;
- Андижон — Жалолобод;
- Андижон — Арсланбоб;
- Косонсой — Жалолобод;
- Бухоро — Бишкек.
Россияга
- Сурхондарё — Бухоро — Урганч — Нукус — Москва;
- Урганч — Нукус — Уфа;
- Нукус — Краснодар;
- Тошкент — Уфа;
- Тошкент — Краснодар.
Хитойга
- Нукус — Урганч — Бухоро — Урумчи.
Вазирлик мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар шу йўналишларда паритет қатновларни амалга оширмоқчи бўлган хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.