17.02.2025
Ситора Фармонова турмуш ўртоғи билан тушган суратларни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Актриса Ситора Фармонова айни вақтда чет элда умр йўлдоши билан бирга дам олмоқда. У оилавий суратларни эълон қилди.
Санъаткор бир қанча вақтдан бери Ўзбекистондан ташқарида яшамоқда. У турмуш ўртоғи Дубайда яшашини айтганди.
Жуфтлик айни дамда иссиқ ўлкалардан бирида дам оляпти. Фармонова бу жараёндан бир қанча суратлар жойлаб бораётганини кўриш мумкин.
Жумладан, 16 февраль куни жойланган story`да хонандалар Шоҳруҳхон ва Дилноз ижросидаги «Нима бўпти» таронаси илова қилинган.
Расмда қўшиқнинг «Ким нима дейиши муҳиммас, биз бирга бўлсак бас» деган қаторини тинглаш мумкин. Бу қўшиқдан бошқа сторйъда ҳам фойдаланилган.