наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Мастона дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
25.10.2024

Toping.uzʼда афиша: Мастона дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Топинг.узъда афиша: Мастона дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Кузнинг иккинчи ойи ҳам тугаб бормоқда. Пойтахт кўчалари тобора салқинлашиб, ёмғирлар мавсуми бошланмоқда. Бундай вақтларда, албатта, кўчаларни ва кўргазмаларни сайр қилиш керак. Блогер Мастона билан олтин куз борасида суҳбат олиб бордик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Тарас Шевченко кўчаси ва унинг атрофидаги турли боғларни айланишни жуда ёқтираман. Айни пайтда у ерда гастрономик кўча ташкил этилмоқда. Бу ҳам шаҳар аҳолиси учун манфаатли иш деб ўйлайман.

Айтишларича, бу кўчада 24/7 ишлайдиган ресторанлар, турли дўконлар фаолият юритади. Шунингдек, тунги пайтда кўчада машиналар қатнови тўлиқ тўхтатилиб, одамлар пиёда сайр қилиши учун барча имкониятлар яратилади.

Бундан ташқари, Tashkent City ва ундаги савдо марказида сайр қилишни ҳам хуш кўраман. Бу манзил ҳам одамларга қулайлиги ва бориб кўриш мумкин бўлган жойларнинг кўплиги билан ажралиб туради. City Mallʼда жуда кўп кўргазмалар ташкил этилади.

Кино

Ҳозирда кинотеатрларнинг камнамо меҳмониман десам ҳам бўлади. Чунки турли сабаблар билан кинога тушиш вақти ортга сурилиб қолаверади.

Менга фантастик жанрдаги фильмлар кўпроқ ёқади. Асосан Marvel кинооламига тааллуқли фильмлар премьераси бўлса, албатта, кинотеатрдан биринчилардан бўлиб билет харид қиламан.

Одатда, Salom Cinema ва Magic Cinema кинотеатрларини танлайман. Чунки бу манзиллар ўриндиқлари қулайлиги, ички қисм орасталиги ва келадиган одамларнинг маданияти билан ажралиб туради.

Овқат

Фастфуд ейиш учун бирор жойни танлаб, атайлаб бормайман. Фақатгина умуман имкон қолмаса, уйга буюртма беришим мумкин.

Чунки тез тайёр бўлувчи овқатлар инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин. Унинг таъсири бирдан билинмайди, аммо вақт ўтиб, азият чекишингиз турган гап.

Pro.Хинкали, Сыроварня ва Shashleek ресторанларидан овқатланишни хуш кўраман. Менга миллий ва Европа таомлари жуда ёқади. Дисерт танлаш учун эса Giotto кафесига боришни хуш кўраман.

Харид

Мен Luxxor ва Astore каби дўконлардан кийимлар харид қилишни маъқул кўраман. Охирги вақтларда интернет дўконлар ҳам ривожлангани боис ҳозирда кўпроқ четдан буюртма қиляпман.

Мен кийим танлашда унинг чиройидан ҳам олдин матоси ҳаво ўтказишига эътибор қаратаман. Ундан кейинги ўринда кийимнинг қулайлигини баҳолайман. Ўзи бир кўрганда кийимга баҳо бериш мумкин.

Чамалаб кўрганимда, кийим мен хоҳлаган сифатларга жавоб берса, демак, харид қиламан. Ўзингизга қулай кийимларни танланг, комфорт чиройли кўринишдан анча муҳимроқ, деган бўлардим.

Фестиваль

Охирги марта Pepsi томонидан ўтказилган фестивалга боргандим. Тадбир ҳедлайнерлари сифатида Маcан ва Хчо саҳнада қўшиқ куйлаган. Атмосфера ўзгача бўлганди.

Менимча, кўргазма, фестиваль ва ёшларбоп бошқа тадбирларни кўпроқ ўтказиб туриш керак. Аммо унда бирор. нарсани бепул тарқатиш керак эмас. Ундан кўра, турли интерактив ўйинлар ташкил қилган маъқул.

Шунда тадбирга келувчиларни бирйўла саралаш ва дастур чиройли, тартибли ўтишини тўлиқ таъминлаш мумкин бўлади. Шаҳар ҳаётини тўлиқ ёритадиган дастурлар кўпайгани ҳамма учун бирдек яхши бўлади, деб ўйлайман.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.