верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда туристларга бепул сим-карталар тақдим этилади
02.10.2024

Ўзбекистонда туристларга бепул сим-карталар тақдим этилади

Ўзбекистонда туристларга бепул сим-карталар тақдим этилади
Муаллиф

2025 йилдан мамлакатда туризмнинг янги турлари жорий этилади. Бундан ташқари, Самарқанд халқаро аэропортида Тоурист мап портали синов тарзида ишга туширилади.

image

Qanday qilib 25 million so‘mlik kredit olish mumkin

icon

Ўзбекистонда туризмнинг янги турларини жорий этиш ҳамда мамлакат туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган ҳукумат қарорида қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ҳужжат билан, 2025 йилдан туризмнинг янги турлари, жумладан, саноат, геология, илмий, ҳарбий ҳамда давлат-бошқарув туризми жорий этилади.

Саноат туризми маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишга қаратилган. Геология туризмида олтин ва руда каби минерал ресурслар қазиб олувчи конлар, шахталар, фаолият юритмаётган геологик объектларига ташриф, тоғ жинсларини портлатишда масофадан кузатиш ҳамда тоғ релефлари бўйича экскурциялар ташкил этилади.

Илмий туризмда илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар, обсерваториялар ҳамда планетарийларга ташрифлар орқали фан ва техника ютуқлари билан таништирилади.

Ҳарбий туризм ҳарбий тарих ва фаолият билан боғлиқ жойларга ташриф, ёдгорликлар, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва шароитлари билан танишиш, туристларга ўқ отиш бўйича пулли хизматлар ташкил қилишни назарда тутади.

Шунингдек, давлат-бошқарув туризми сиёсий ҳаёт, давлат органлари ва ташкилотларнинг тарихи, ҳукумат бино ва иншоотларига ташриф буюришни ўз ичига олади.

Бу қизиқ

Qanday qilib uydan chiqmasdan turib 25 million so‘mlik kredit olish mumkin?
Qanday qilib uydan chiqmasdan turib 25 million so‘mlik kredit olish mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.