Тухум қаттиқ, юмшоқ ёки ўртача пишиши учун қанча вақт қайнатиш керак?
Тухум – бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг севимли маҳсулоти, шу билан бирга тўйимли нонушта ёки енгил кечки овқатнинг асосий таркиби. Бунинг сири уй бекаларининг хоҳиш-истагидаги барча – қуймоқ ва омлетдан, салатлар ва шўрваларгача бўлган таомларнинг асосий маҳсулоти тухум бўлгани сабабдир.
Агар осон ва тез ёки тансиқ таом бўлган пашот-тухумини пиширмоқчи бўлсангиз, унда бизнинг кўрсатмаларимиз сизга қўл келади. Тухумни қаттиқ, юмшоқ ёки ўртача шаклида тайёрлаш учун қанча вақт пишириш кераклигини ўргатамиз. Ушбу рецептлар учун, бизга чуқур това ёки кострюлка, сув ва албатта, вақтни белгилаш учун соат керак бўлади. Қани кетдик!
Тухум қаттиқ пишиши учун қанча қайнатиш керак?
(салат, бульон учун)
Тухумнинг сариғи ва оқи қаттиқ пишиши учун уни қайноқ сувга солиб, 10 дақиқа давомида пишириш керак.
Юмшоқ пишиши учун
(газак учун)
Ярим тайёр ва оқи чала пишган тухумни хохласангиз, тухумларни қайнаб чиққандан сўнг 4 дақиқа қайнатиш керак. Бундай таомни қошиқ ва тухум учун махсус идишда ейиш маслаҳат берилади.
Халтача шаклида пишириш учун
(тамадди сифатида)
Агар тухумнинг оқи пишган, сариғи эса суюқ ҳолда пиширмоқчи бўлсангиз, уларни қайнаб турган сувга 5-6 дақиқа давомида қайнатинг. Тайёр бўлган тухумларни гренка ёки қотирилган нон билан тортинг, уларни тухум сариғига ботириб истеъмол қилиш жуда ҳам мазали!
Пашот-тухуми учун
(тост, бўтқа ва қуймоқларга)
Пашот-тухумини пишириш учун тухумни қайноқ сувга эҳтиёткорлик билан чақиб, 3 дақиқа давомида қайнатинг. Сўнгра, сариғи оқиб кетмаслиги учун капгир ёрдамида эҳтиёткорлик билан олинг ва қоғозли салфетка билан қуритиб олишни унутманг.
Бедана тухуми қанча қайнаши керак?
(болалар ва шинавандалар учун)
Агар бедана тухумини қаттиқ ҳолда пиширмоқчи бўлсангиз, уни совуқ сувга солинг ва сув қайнаб чиққандан сўнг, 4 дақиқа давомида пиширинг.
Бедана тухуми юмшоқ пишиши учун эса, қайноқ сувга солиб, 2 дақиқа давомида қайнатилади.
Муҳим эслатма!
Тухумларни пиширишдан олдин албатта яхшилаб ювинг, чунки тухум пўчоғида бактериялар, товуқнинг ахлати ва саноат чиқиндилари қолади.